Беллингем Винисиуснинг тегинишидан сўнг йиқилган Маффео сўзлари ҳақида: "10 сония бокс, шундайми? Нозик аҳмоқ"
11 янв 19:26
Новости
Беллингем Винисиуснинг тегинишидан сўнг йиқилган Маффео сўзлари ҳақида: "10 сония бокс, шундайми? Нозик аҳмоқ"
Жуд Беллнгем Пабло Маффеога Винисиус Жуинор ҳақида айтган гапларини эслатиб қўйди.
"Реал"га қарши Испания Суперкубоги ярим финал учрашувидан олдин "Мальорка" ҳимоячиси қуйидаги сўзларни айтган эди: "Винисиусни 10 сония ичида нокаут қилган бўлардим. Бу тарихдаги энг кўп томоша қилинган тўқнашувга айланарди".
Учрашув мадридликларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Ўйин пайтида Маффео ва рақиблари ўртасида бир нечта келишмовчиликлар содир бўлди. Улардан бири 13 дақиқада рўй берди - Винисиус Маффеонинг кўксига тегиб кетди, шундан сўнг "Мальорка" футболчиси ўзини оғриқ ҳис қилаётгандек тутди.
Шундан сўнг Жуд Беллингем "Мальорка" ҳимоячиси Антонио Раильо билан баҳслашди, кейин Маффеонинг олдига яқинлашди: "10 сония, шунақами? 10 сония боксмиди? Жин ургур нозик аҳмоқ" - деди ярим ҳимоячи.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии