RU

Последние новости

17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  6 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  49 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  3 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  16 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  5 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  45

Беларусь. "Энергетик-БГУ" пешқадамга айланган 11-тур ҳамюртларимиз учун қандай ўтди? Новости

Беларусь. "Энергетик-БГУ" пешқадамга айланган 11-тур ҳамюртларимиз учун қандай ўтди?

Терма жамоалар ўйинлари сабабли юзага келган қисқа танаффусдан сўнг, яна Беларусь олий лигаси баҳслари қайтди ва дарҳол етакчи алмашди.

Мавсум бошланганидан буён биринчи поғонани ҳеч кимга бермай, шу тургача мағлубиятсиз етиб келган Борисовнинг БАТЭ клуби 0:1 ҳисобида "Ислочь"га мағлуб бўлди ва иккинчи ўринга тушиб қолди.

Тарихий воқеа — "бўрилар" камдан-кам ҳолларда борисовликлар устидан ғалаба қозонишган. Бу иш ҳамон Александр Михайлов билан тил топишиб кетолмаган БАТЭ хавбеки Шаҳбоз Умаровнинг иштирокисиз амалга ошди. Лекин бу нарсага март ойидан бери ҳамма ўрганиб ҳам бўлди.

Биринчи поғонага 4та ўзбек футболчиси тўп тепадиган "Энергетик-БГУ" жамоаси чиқиб олди. "Белшина" устидан қозонилган минимал ҳисобдаги ғалабага қийинчилик билан эришилди.

Ўзингиз баҳо беринг. Бобруйскликлар кўпроқ зарба беришди (13 — 9), дарвозага тўпни аниқроқ йўллашди (3 — 1), бурчак зарбасида ҳам устунлик қилишди (8 — 1), кўпроқ ҳужум уюштиришди (52 — 41) ва кўпроқ голли вазиятлар яратишди. "Қизил-қоралар"нинг xG кўрсаткичи — 1,59. Бу борада "талабалар" натижаси 0,93ни ташкил қилди. Қўшимчасига, Анатолий Юревич жамоасининг ҳеч бир имконияти 0,26дан ошмади. Ҳаттоки, гол ҳам пастроқ "баҳоланди".




Учрашувдаги ягона аниқ зарба минскликларга ғалаба келтирди. Воқеа 90+4-дақиқада содир бўлди: хавбек Шохруҳбек Абдураҳмонов ўнг қанотдан олдинга ўтди ва Бобир Абдихолиқовга тўпни узатди, ҳужумчи эса бош билан ақлли зарба йўллади. Бу тўпурарнинг чемпионатдаги 12-голи. У рақибларидан 7 тўп фарқи билан олдинда ва тўхташ нияти ҳам йўқдек.

Умуман олганда, Абдихолиқовнинг (бутун жамоа каби) ўйини у қадар ёрқин бўлмади. Форвард дарвоза томон бир мартагина зарба йўллади (бу "Белшина" футболчилари яхши ҳимояланганидан далолат беради), финт қилишга уриниб кўрди (муваффақиятсиз), яккакурашларнинг 17тадан 4тасида устун келди ва 12 бор тўпни олдириб қўйди.

Шохруҳбек Абдураҳмонов ҳам шериги каби ўйинни тўлиқ ўтказди ва голли пасдан ташқари, 22та аниқ узатма берди. Жамоада ундан яхшироқ натижага фақатгина таянч ярим ҳимоячи Даниил Силинский эришди — 24. Тўғри, узатмалар аниқлиги бўйича устунлик Абдураҳмонов томонида: 4та кескинлаштирувчи, 5таси майдоннинг учинчи қисмига, 2таси шериги зарба бериши учун (жамоада энг кўпи) ва битта энг муҳими — голга сабаб бўлган пас.




Агар Абдураҳмонов ва Абдихолиқов гол сабабчилари бўлишса, марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов жамоа "қуруқ" ўйин ўтказиши учун анча тер тўкди. Ҳимоячи мудофаадаги яккакурашларнинг ҳаммасида устун келди (4тадан 4та), ҳаводаги курашларнинг 78 фоизида қўли баланд келди, бир зарба йўлига тўғаноқ бўлди, 6 марта тўпни рақибдан олиб қўйди ва 21 (!) маротаба тўпни жамоасига қайтариб берди. Ўйин жуда қийин кечди, мураббийлар штаби Аббосбек Жумақуловни майдонга туширишни маъқул кўрмади. Ярим ҳимоячи келаси кундаги ўринбосарлар учрашувида ҳам ўйнамади.

Баҳсдан сўнг "талабалар" устози Павел Родненок бу учрашув футбол эмас, худди курашдек ўтгани ва унинг жамоаси бироз яхшироқ ҳаракатланганини таъкидлаб ўтди. "Белшина" мураббийи Альберт Рибак эса унинг шогирдлари мағлубиятга лойиқ эмаслиги ва баҳс дуранг билан якунланганида, адолатли бўлар эди, дея сўзига якун ясади.





"Талабалар" кейинги ўйинни уйида 27 июнь куни ўтказади. Минск шаҳридаги "Олимпийский" ССКга чемпионат аутсайдери "Днепр" ташриф буюради. Ҳа, "Энергетик-БГУ" очко жамғариб олиши учун ажойиб имконият. Эслатиб ўтамиз, айни дамда клуб ҳисобида 25 очко бор. Жамоа олий лигада фақатгина уч мавсум яхшироқ натижа қайд этган: 2004 йил — 29 очко, 2019 йил — 33 очко, 2020 йил — 39 очко.




Championat.asia сайтининг Беларусь мамлакатидаги мухбири Андрей Масловский тайёрлади

Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика