RU

Последние новости

19:30Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" (матнли трансляция)  3 19:04"Реал" — "Барселона". "Эл Класико" учун таркиблар маълум  15 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  35 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  97 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 17:57"Астон Вилла" — "Ман Сити" ва "Арсенал" — "Кристал Пэлас" ўйини учун таркиблар маълум  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  3 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  12

Бахтиёр Ашурматов: "Таркиб бўйича мени хавотирга солаётган жиҳат..." Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Таркиб бўйича мени хавотирга солаётган жиҳат..."

Суперлиганинг тўртинчи туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.





- Ўйин ҳақида

- Ростини айтсам, 2 та вазият бизни жуда ранжитди, қайсидир маънода эса қувонтирди. Энг ёқмаган ҳолат мухлислар биздан ғалаба кутганлакларига қарамасдан, гол уролмадик ва дуранг ўйнадик. Биринчи вазият – мухлисларимиз гол кўришмади, иккинчиси – биз қимматли очколарни йўқотдик.  Хурсанд қилган томони, "Бунёдкор"дек жамоа дурангдан ғалаба қозонгандек хурсанд бўлиши бўлди. Жамоа қандайдир вақт чўзишга уринди. Майдонимизда ўйнаган рақиб жамоа қийналяпти, бу озгина бўлса-да, бизни хурсанд қиляпти. Йигитлар тинимсиз меҳнат қилишяпти. Ўйлайманки, натижа албатта, келади.  Борларини бериб ўйнаётган футболчиларимизга раҳмат айтаман.  Худо хоҳласа, мухлислар кутган ғалабани қўлга киритамиз.

- Суҳроб Бердиев қачон сафга қайтади?

- Афсуски, Суҳроб Бердиевнинг тикланиш муддати биз кутгандан кўра чўзилиб кетди. У ҳали машғулотларга ҳам қўшилгани йўқ. Якка машғулотларга киришганди, аммо оёғида оғриқ сезилди. Ўйлашимча, Бердиев тахминан 1 ойдан кейин сафга қайтади. 

- Бугун захирадан тушган иккита ҳужумчи (Сидоров ва Хожимирзаев)нинг ўйинидан қониқдингизми? Улар сиз кутган ўйинни кўрсатдими?

- Бугунги ўйинда захирадан туширилган ўйинчилар жамоа ўйинини кучайтиришди. Захирага олинган ўйинчилар ҳам яхши ўйнашди. Масалан, Норбековдан ҳаммамиз кўп нарса кутяпмиз. У ҳали формага кириб олса, жамоамизга катта фойда келтиради. Умуман олганда, захирадан тушганлар ўзларидан ёмон таассурот қолдиришмади.  

- Жамоада учинчи йил ишлаяпсиз, бу вақт ичида жамоа меҳмонда ҳам ишончли ўйнаб, медаллар учун курашадиган ҳолатга келадими?

- Жамоамизнинг ўтган йилги ва бу йилги ўйинлари орқали айтиш мумкинки, жамоамиз бунга муносиб эканлигини кўрсатяпти. Биз ҳар битта ўйинда ғалаба учун ўйнаяпмиз. Футболда омад муҳим роль ўйнайди. Ўйлайманки, омад келса, жамоа юқори ўринлар учун курашишга тайёр. Таркиб бўйича мени хавотирга солаётган жиҳат – жамоамизга "диспетчер" ўйинчи етишмаяпти. Мисол учун, бугун Бамбани асосий таркибда майдонга туширдик, лекин унинг ўйини қовушмаган паллада худди шу типдаги ўйинчи захирамизда йўқ. Тўп назорати бўйича озгина қийинчиликка дуч келяпмиз. Биринчи даврада ўзимизга керакли очколарни тўплаб олсак, иккинчи даврада селекция ишларини амалга оширамиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика