RU

Последние новости

22:19"Ал Ҳилол" — "Персеполис". Таркиблар маълум  0 21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  1 21:48Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" 1:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  112 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  12 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  5 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  4 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  18 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  5 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  2 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  9 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  2 16:32Роналду: "Бернабеу"дан кўра, "Камп Ноу"да гол уришни кўпроқ ёқтирардим"  34

Бахтиёр Ашурматов: "Еттинчи ўринни олиб ОЧЛга чиқишни истамаймиз" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Еттинчи ўринни олиб ОЧЛга чиқишни истамаймиз"

Coca Cola Суперлига 11-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қўқон-1912" (1:2) ўртасидаги учрашувдан сўнг қўқонликлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Гапни очиғи ўйин асабий руҳда ўтди. Йигитлар охирги дақиқага қадар мураббийлар штабини таҳликада ушлаб турди. Учрашувлар марказлашган ҳолатда ўтмоқда, шундай бўлсада биз меҳмонда тўп тепдик. Меҳмонда қўлга киритилган биринчи ғалабамиз билан жамоамиз раҳбарларини, футболчиларни табриклайман. Ғалабадан хурсандман. Голга қадар омадимиз келмади, пенальтидан унумли фойдалана олмадик. Сен урмасанг сенга уришади деганларидек Темурхўжа Абдуҳолиқов юқори савиядаги ҳужумчи эканлигини исботлади ва гол урди. Йигитларга раҳмат айтишни истардим, гол ўтказиб юборганимиздан кейин ҳам тўхтаб қолишмади. "Локомотив"да ҳам мураббий алмашган, футболчилар янги мураббийга ўзларини кўрсатишни исташади. Марат Бикмаевнинг майдонга туширилиши рақиб ўйинини кучайтирди дея оламан. Биз ҳам сўнги дақиқаларда вазиятдан фойдаланиб гол уриб кетдик. Мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди, жуда ҳам муҳим бўлган очкони қўлга киритдик. Олти очколик ўйин бўлди десам янглишмайман. "Локомотив" турнир жадвалидаги асосий рақобатчимиз эди.

Еттинчи ўринни олиш ОЧЛда ўйнаш спорт принципларига тўғри келмайди. Биз ҳам еттинчи ўринни олиб ОЧЛга чиқишни истамаймиз. Ўзимизни меҳнатимиз билан босқичма-босқич, ҳалол меҳнат билан ОЧЛга чиқмоқчимиз. Бу йил ҳам таркибимиз ёмон эмас, айрим масалаларда селекция ишларини кўнгилдагидек олиб бора олмадик.

Ўнг қанот ҳимоямизни кучайтиришни истаган эдик. Бироқ, ўзимиз истаган футболчиларни ололмадик. Асадбек Собиржонов ва Жавоҳир Сидиқовни "Пахтакор" олдинда ОЧЛ баҳслари борлиги сабаб олиб қолишни истади. Уларнинг қарорини ҳурмат қиламиз. Биз олишни истаётган футболчиларни айримларини ўз жамоалари билан шартномалари бор ёки катта малағ эвазига олиб келиш мумкин. Таркибимиздаги бор футболчиларга ишонч билдиришга ҳаракат қилдик.

Мурод Ҳолмуҳаммедовни қайдномага киритдик. Агарда 11 метрлик пенальти ишлайдиган бўлсак Мурод Ҳолмуҳаммедовни тушириб пенальтидан кейин яна захирага олишни режа қилгандик. Унинг ҳозирги ҳолати икки тайм ўйнашга имкон бермайди. Бизга футболчиларимизни соғлиғи муҳим. Пенальти тепилаётган вазиятда кўзларимни ҳам юмиб олдим, бироқ гол бўлмади. Ҳолмуҳаммедовни жисмоний ҳолати яхши бўлса кейинги учрашувларда тушуришга ҳаракат қиламиз",- дейди Ашурматов.



Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика