RU

Последние новости

08:15Sofascore. Ҳусанов бугунги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:50Ўзбек футболчи учун тарихий кунда "Манчестер Сити" "Ал Айн"ни жуда йирик ҳисобда мағлуб этди  17 07:40Суперлига. "Пахтакор" "Қўқон-1912" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан"да эса камбек  0 07:20Суперлига. Бугун 13-тур якунланади  3 02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  2 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  2 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  132 00:35Погба янги клуби деярли маълум  3 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  2 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  6 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  76 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1

Бахтиёр Ашурматов: «Бундай иқлим шароитида 90 дақиқа ҳужум қилиб бўлмайди» Новости

Бахтиёр Ашурматов: «Бундай иқлим шароитида 90 дақиқа ҳужум қилиб бўлмайди»

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов Ҳиндистонга қарши ўйиндан сўнг ғалаба учун учрашувнинг сўнгги дақиқаларигача курашган шогирдларидан миннатдор эканини айтди.
«Аввало ғалаба учун бутун жамоага, ғалаба учун ўйиннинг сўнгги дақиқаларигача курашган футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Биринчи бўлим анча оғир кечди, аммо иккинчи бўлимда футболчилар ўзларига келишди ва муҳим ғалабани қўлга киритдик», - дейди Ашурматов.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи шунингдек Ҳиндистон терма жамоасини кучсиз рақиб эмаслигини ва уларнинг сафида яхши футболчилар бор эканини қўшимча қилди.

«Ҳиндистон кучсиз рақиб эмас. Ўйиндан олдин ҳам айтган эдим. Ҳиндистон футболи анча ўсишга эришган. Бугун улар анча тартибли ўйин намойиш этишди. Аммо, футболда, айниқса бундай иқлим шароитида тинимсиз ҳужум қилиш ҳам, ҳимояланиш ҳам қийин. Улар ўйин охирида хато қилишди ва биз бундан фойдаландик».

«Ўйиндан олдин бугун қийин бўлишини шогирдларимга айтган эдим. Танаффус пайтида эса уларга иккинчи бўлимда янада босимни ошириш кераклигини айтдим. Улар иккинчи бўлимда ишончни оқлашди ва охиригача курашишди. Бунинг учун уларга яна бир марта ўзим ва мураббийлар штаби номидан раҳмат айтаман», - дея қўшимча қилди мураббий.

Бугун ўйин давомида стадионда бир қанча маҳаллий мухлислар Ўзбекистонга мухлислик қилишди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи бу ҳолат учун уларга ҳам алоҳида миннатдорчилик билдирди.

«Ўйин давомида стадионда бир қанча маҳаллий мухлислар бизни қўллаб-қувватлаб туришди. Бу биз учун кутилмаган совға бўлди. Уларга раҳмат. Бизнинг терма жамоамиз биринчи навбатда мухлислар учун ўйнайди. Бизнинг ниятимиз Ўзбекистонда бизга мухлислик қилаётган барчага хурсандчилик улашиш ва уларга манзур бўладиган ўйин намойиш этиш».

Бугунги ўйинда илк голга муаллифлик қилган Игорь Сергеевни эса маҳаллий журналистлар келажакда Максим Шацкихнинг ўрнини боса оладиган ҳужумчи бўла олиши мумкинлиги айтишди ва мураббийдан бу ҳақдаги фикрини сўрашди.

«Игорь жуда меҳнаткаш йигит. У машғулотларда ҳам жуда кўп тер тўкади ва ўз устида кўп ишлайди. Агар ўз устида ишлашда давом этса, келажакда албатта Максим Шацких каби Ўзбекистоннинг энг кучли ҳужумчиларидан бири бўла олади», - деди Ашурматов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика