RU

Последние новости

10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истмадим"  14 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  11 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  21 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  5 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  51 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0

КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль Новости

КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати "G" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Туриннинг "Ювентус" ҳамда Марокашнинг "Видад" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Жамоалар Филадельфиядаги (Пенсильвания, АҚШ) "Линкольн Файненшейл Филд" стадионида ўйнашди. Унда "Ювентус" 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 6-дақиқасида "Видад" ҳимоячиси Абдулмунаим Бутуй ўз дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очди. 16-дақиқада ярим ҳимоячи Кенан Йилдиз Андреа Камбьязонинг узатмасидан сўнг туринликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Учрашувнинг 25-дақиқасида Тембинкоси Лорч марокашликлар учун ҳисобни қисқартирди. 69-дақиқада Йилдиз дублни расмийлаштирди. 90+4-дақиқада Душан Влахович пенальтини аниқ амалга ошириб, ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди - 4:1.





Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика