RU

Последние новости

18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   2 17:55"Челси" сал кам 100 миллион долларга сотиб олган футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 17:25"Реал" етакчиларидан бирининг келажаги борасида қарор қабул қилди  0 17:01Ўзбекистон кубоги. "Лочин" - "Андижон": Асосий таркиблар маълум  9 16:46Футзал. Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими маълум  0 16:10"Реал" Анчелоттига янги "лавозим" таклиф қилади  11 15:48"Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан галерея  0 15:29Иззатов, Ғуломов, Бозоров, Собиров ва бошқалар ... Суперлига 7-тур рамзий терма жамоаси   2 15:06Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида вазият қандай?  0 14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  6 13:58МЛС клуби Поль Погба билан музокара ўтказди  0 13:05"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  3 12:50Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман"  3 12:23Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради"  4 12:08Ҳамидулло Абдунабиев: Шуни унутмаслик керакки, биз мусобақа пешқадамига қарши майдонга чиққан эдик"   1

Бахтиёр Ашурматов: "Бугун чемпионатдаги энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Бугун чемпионатдаги энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик"

Coca-Cola Суперлига 21-тур доирасидаги "Қўқон-1912" – "Пахтакор" учрашувидан кейинги матубот анжуманининг икккинчи қисмида қўқонликлар устози Бахтиёр Ашурматов қатнашди.




- Авваламбор, бугунги байрам билан барча устоз ва мураббийларни табриклайман. Шу қаторда менинг биринчи устозим Баҳром Ҳакимовни ҳам бугунги айём билан қутлайман. Шунингдек, мураббийлик соҳасидаги устозларим Миржалол Қосимов, Александр Волков, Тачмурод Агамуродов ва барча устозларимни табриклайман. Бугунги ғалаба йигитлар томонидан бизга совға бўлди, дейишим мумкин. Ўйин мухлислар кутганидек шиддатли бўлди. Биз “Пахтакор”ни  катта ҳохиш,иштиёқ ва  охиригача курашиш ҳисобига ютишимиз мумкинлиги билардик ва улар бу вазифани тўлиқ бажаришди. Бугун чемпионатдаги энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик. Бугун ҳаққоний ғалабага эришдик. Раҳбарият ва мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди.

Ҳисоб тенглашгач, ўйинда бурилиш бўлиши мумкин эди. Лекин йигитлар ўзларида куч топа олишди ва иккита гол киритиб, муҳим ғалабага эришишди. Бунинг учун футболчиларга раҳмат айтган бўлардим. Шунингдек, бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ҳам миннатдорчилик билдираман.

4-2 ҳисобида ғалаба қозонганингда ҳакамлик ҳақида гапириш менимча нотўғри бўлади. Бугун ҳакам қайсидир жамоага ён босди, демаган бўлардим. Ўйин темпига ҳакамлик мос бўлди. Икки жамоа иштирокида чиройили ўйин бўлди. Шундай ўйин учун рақибларимизга ҳам раҳмат айтаман ва кейинг ўйинларда омад тилаб қоламан.

Учрашув олдидан шогирдларимга бугун тарихий ғалабага эришимиз мумкинлигини таъкидлаган эдик. Чунки Қўқон жамоаси  Ўзбекистон чемпионатларида "Пахтакор"ни охирги марта бундан 18 йил олдин ютган экан. Жуда ҳам муҳим ўйин эди. 

Таркиб борасида қарайдиган бўлсак, ҳозирги ўрнимиз бизга мос эмас. Шундай экан қолган баҳсларда жанговар ўйин кўрсатишимиз лозим. “Андижон” ва “Машъал”га қарши баҳсларда йўқотилган очколарни ўрини қоплашимиз керак эди. Бугун бунинг уддасидан чиқдик.

Бугун таркиб танлашда ҳам адашмапмиз. Бошланғич таркибда майдонга туширган футболчиларимиз ҳам заҳирадан ўйинга қўшилган футболчиларимиз ҳам жуда яхши савиядаги футбол намойиш қилишди. Бугун қайсидир футболчимизни майдонга туширолмаган бўлсам улардан узр сўрайман. Шоҳназар Норбековни 2-бўлимда алмаштирмоқчи эдик. Бироқ Норбеков бугунги ўйинда жуда катта хажмдаги ишни бажариб берди. У ўйин охиригача рақиб ҳимоячиларини катта таҳликада ушлаб турди. Бекмуродов ҳали жароҳатидан тўлиқ қутилмаган бўлсада бугун бизга катта ёрдам берди. Жамоамиз етакчилари Мурод Ҳолмуҳаммедов ҳамда Александр Мерзляковларни майдонга қайтганлиги ҳам бизни хурсанд қилди. Холмуҳаммедов майдонда ҳақиқий етакчиларга хос ҳаракат қилди. Айниқса стандарт вазиятларда Муроджонни фойдаси катта тегади, дейди Ашурматов.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика