RU

Последние новости

12:17ОКМК легионер футболчи билан шартнома тузди  1 12:08"Металлург" таркибга легионер ҳужумчини қўшиб олди  0 11:48Евро-2024да порлаган Нико Уильямс ҳақида ҳикоя (Бекзод Толибов блоги)  1 11:19"Навбаҳор" Санжар Қувватов билан шартнома имзолади   3 10:45Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси «Навбаҳор»да  10 10:12«Манчестер Юнайтед» «Олтин тўп»га даъвогар футболчига умумий ҳисобда 450 миллион евро сарфламоқчи  7 09:38Ла лига тўпурари фаолиятини Мадрид жамоасида давом эттиради  2 09:09«Пахтакор» ҳимоячини «Қўқон-1912» жамоасига ижарага берди  1 08:40«Арсенал» 50 миллионлик трансферни амалга оширишга яқин  3 08:09Биринчи даврани «Навбаҳор»да ўтказган яна бир футболчи «Металлург»га ўтишга яқин  18 07:38Санчо Европанинг ТОП клубига кўчиб ўтиши мумкин  1 01:45"Тен Хаг куляптими?" Охара МЮ устозининг соврин ҳақидаги сўзларига эътироз билдирди  4 01:20МЮ бошқа клуб билан келишиб қўйган Фофанага қизиқиш билдиряпти  1 00:45Хосе Венансио Лопес: "Бугун янгича услубда ҳимояландик. Бугунги экспериментимиз биз учун фойдали бўлди"  1 00:42Молиявий қийинчиликка учраётган "Барселона" 12 августгача Уильямс учун 58 млн. евро тўламоқчи  7

"Бавария" бош мураббийи Флик Нойер ва Нюбель ҳақида гапирди ҳамда келаси мавсумда ким 1-рақам бўлишини айтди — интервью Новости

"Бавария" бош мураббийи Флик Нойер ва Нюбель ҳақида гапирди ҳамда келаси мавсумда ким 1-рақам бўлишини айтди — интервью

"Бавария" бош мураббийи Ханси Фликнинг яқинда немис матбуотига берган интервьюсидан баъзи мавзулар бўйича парча келтирамиз.

"Бавария"даги етакчи ва муҳим футболчилар ҳақида

Флик: — Биринчи навбатда Мануэль Нойер. Томас Мюллер ҳам ҳеч қандай шубҳасиз етакчилар орасида пешқадам. Шунингдек, Роберт Левандовски. Лева жамоамиз ҳужумига жон тақдим этиб турибди. Киммих ва Алькантара - таянч нуқтамиздаги асосий қисм каби тандемда зўр ишламоқда. Давид Алаба эса майдонда кўп гапирадиган ва йилдан-йилга ўйини тарафлама ривожланишда давом этаётган футболчи. Тўпсиз ҳам яхши ўйнайди ва марказий ҳимоячи сифатида жамоа ҳужумларини бошлашда ҳам беназир. Алабани замонавий футболдаги марказий ҳимоячига керакли барча сифатларга эга футболчи деб бемалол айтиш мумкин.


Мураббийнинг трансфер борасидаги роли ҳақида

Флик: — Мураббий жамоанинг трансфер сиёсати йўлини белгиланишида иштирок этиши муҳим омиллардан бири. Бу йўналишда мени ўзига яраша тажрибам мавжуд. Миллий жамоада мураббий сифатида ва спорт директори ролида ҳам иш тажрибаси бу борада қўл келади. Баъзан иккинчи даражали жиҳатларга ҳам ўз вақтида эътибор бериб, уларни инобатга олиш лозим. Келажакдаги режаларни тузаётганда иккита жиҳат асосий ролни бажаради. Биринчи навбатда, клуб жамоа қандай ўйнашини истаётганини билиб, тушуниши ва шунга монанд ўз фалсафаси бўлиши шарт. Шундан келиб чиққан ҳолда мураббий танлаб, ўша фалсафага яраша ўйинни шакллантириши лозим. Иккинчи жиҳат бу трансфер сиёсати. Яъни, жамоани кучайтириши ҳам таркибни тўлдириши керак бўлган футболчиларни танлаш. Ўйлашимча, мураббийга ҳам таркибни кучайтириш борасида танлаш имконияти қолдирилиши шарт. Клуб яқин келажакда трансфер ғоялари ҳақида эълон қилиши нормал ҳолат. Идеалда эса буни мураббий билан маслаҳатлашиши зарур. Лекин фақат мураббийнинг истак ва хоҳишидан келиб чиқиб трансфер сиёсатини олиб бориш ҳам ярамайди. Масалан маълум мураббий янги 5 нафар футболчини кўришни исташи ва ундан кейин келадиган мутахассис эса улар билан ишлай олмаслиги мумкин. Шу боисдан ҳам мураббий ва футболчилар ўйин услуби ва ўзаро тушунча тарафлама ҳам бир-бирига тўғри келиши муҳим. 

"Бавария"да  11та позиция мавжуд ва уларнинг 8тасида иккитадан футболчи бор. Бизга 3 позиция бўйича биттадан футболчилар зарур. Бизда бу борада уч хил вариантдаги режалар бор. Қайси йўлдан кетиш борасида чуқур ўйлаб кўриб, якуний тўхтамга келамиз.


Ёрдамчи мураббий ҳақида

Флик: — Агарда мураббийлар штабига янги ёрдамчи келадиган бўлса, унда унинг вазифалари аниқ бўлиши керак. Штабдаги жамоа билан футболдаги қарашлари ўзаро тўғри келиши муҳим. Тактик, футболдаги қадрият, жамоа бошқаруви, стратегия ва жамоани ўйинга тайёрлаш характерлари каби муҳим жиҳатлар мавжуд. Буни биз менинг штабимдаги жамоа билан маслаҳатлашамиз.

Мен Миро Клозени жуда қаттиқ ҳурмат қиламан ва ишини юқори баҳолайман. Клозе катта кўламдаги ишларни амалга оширмоқда. Биз бир-биримизни яхши биламиз. Терма жамоадаги фаолияти ва ишим юзасидан яхши танишмиз. Мен терма жамоадаги фаолиятим давомида унинг мураббий бўлиш истагини биринчилардан қўллаб-қувватлаганман. Менга унинг мураббийлик фаолиятидаги танлаган йўли ёқди. Жаҳон юлдузи даражасидаги футболчи ёшлар жамоасидан илк йўлини бошлади. Бу катта мактаб бўлади. У нафақат ёш футболчиларга, балки ёш мураббийларга ҳам жуда кўп нарса бера олади.


Томас Мюллер ҳақида

Флик: — Томас Мюллер Германия футболи тарихидаги энг ёрқин футболчилар қаторидан ўрин олишга улгурган. "Бавария" Мюллер каби футболчиси борлигидан ва Томас "Бавария" билан бир қаторда тилга олинишидан фахрланиши керак. Мюллер доим жамоа манфаати ва қизиқишларини устун қўяди. Айнан жамоа манфаати ва қизиқишларини устун қўядиган жиҳатга трансфер сиёсатини амалга ошираётган паллада ҳам эътибор қаратиш лозим. Мюллер эса намуна. Менга биз деб гапирадиган футболчилар ёқади.


Нюбель ҳақида

Флик: — Очиғини айтаман, бу трансферни амалга оширилаётганда раҳбарият мендан сўрамаган. Мен албатта билганман, аммо маслаҳатлашилмаган. Бу трансфер сиёсати жамоанинг эртаси, яъни келажаги пойдевори сифатида қилинган юриш. Ўша пайтда эса вақтинча бош мураббийликка келган мутахассис билан мазкур трансферни ўзаро маслаҳатлашиш шарт бўлмаган. Дарвозабонлар масаласи бизда аниқ. Свен Ульрайх ажойиб дарвозабон, ҳар кунги машғулотларда ажойиб ишлайди. Жуда катта кўламдаги ишни бажармоқда. Лекин унинг олдида жаҳоннинг биринчи рақамли топ дарвозабони Мануэль Нойер бор. Лекин бу унга ҳар машғулотда тер тўкиб ишлашига тўсқинлик қилмаяпти. Ману шубҳасиз жаҳоннинг энг кучли дарвозабони. Шу боисдан бу борада унга алтернатив йўқ. Келаси мавсумда ҳам ҳеч нарса ўзгармайди. Ману жамоани олға бошлайди ва "Бавария"га жуда юқори ишонч бағишлайди. Нюбель ёш ва жуда истеъдодли кипер. 


Хаверц, Коутиньо, Вернер ҳақида

Флик: — Ҳар учала футболчи иқтидор жиҳатдан юқори маҳорат эгалари. Менга ҳар учаласи ёқади. Келажакда Левандовскини Зиркзее алмаштириши мумкин. Зиркзее ҳали жуда ёш ва унга тажриба тўплаш учун маълум вақт керак бўлади. Хаверцни эса исталган мураббий ўз қўл остида кўришни истайдиган даражадаги футболчи.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика