Башар Ресан: "Бу ғалабали йўлни "Андижон"га қарши ўйинда ҳам давом эттирмоқчимиз"
16 авг 01:33
Новости
Башар Ресан: "Бу ғалабали йўлни "Андижон"га қарши ўйинда ҳам давом эттирмоқчимиз"
Суперлиганинг 19-тури доирасида "Пахтакор" - "Сўғдиёна" учрашуви ўтказилди.
Унда "шерлар" 2:0 ҳисобида ғалабага эришиб, ўз ҳисобига 3 очко ёздириб қўйди. Ушбу учрашувдан кейин мезбонлар ярим ҳимоячиси Башар Ресан ўз фикрларини билдирди.
- Яхши ўйин ўтказдик ва 3 очко қўлга киритдик. Биласиз, сўнгги икки ўйинда биз ОКМК ва "Динамо"га қарши ўйинларда 5 очко йўқотдик. Мана ўз майдонимизга қайтиб, муҳим 3 очкони қўлга киритдик. Биз бугун чиройли ўйин кўрсатиб, муваффақиятга эришишни истадик. Энди бу ғалабали йўлни "Андижон"га қарши ўйинда ҳам давом эттирмоқчимиз. Бизда яхши футболчилар жуда кўп. Мухлислар ҳам бизни ҳамма жойда ҳар доим қўллаб-қувватламоқда. Биз улар учун ҳам чемпионлик йўлида кураш олиб борамиз, - деди Ресан.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Комментарии