"Барселона" раҳбари: "Дембеле Неймардан кучлироқ"
05 июл 2019 22:30
Новости
"Барселона" раҳбари: "Дембеле Неймардан кучлироқ"
«Барселона» президенти Хосеп Бартомеу Неймарнинг Каталонияга қайтиши ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.
«Биламан, Неймар ПСЖдан кетишни хоҳламоқда. Лекин, бу ҳақда фақат матбуот орқали эшитмоқдаман. Шунингдек, ПСЖнинг у билан хайрлашишни хоҳламаслигидан ҳам хабарим бор. Шундай экан, бу саволни ёпилди деб айтсак бўлади. Умуман олганда мен Дембелени Неймардан кучлироқ деб ҳисоблайман. Таркибимизда у каби юқори савияли футболчининг бўлиши эса бизнинг омадимиздир», – дейди Бартомеу.
Қайд этиш жоизки, олдинроқ Неймар «кўк-анорранглилар» раҳбари билан трансфер борасида келишиб олгани маълум қилинганди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии