"Барселона" Кундега қизиқмоқда
02 апр 2022 19:17
Новости
"Барселона" Кундега қизиқмоқда
Каталония клуби "Севилья" марказий ҳимоячиси Жюл Кундега қизиқиш билдирмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, каталонияликлар мураббийлар штаби шу якшанба куни Испания чемпионати доирасидаги "Севиляь" билан учрашувда франциялик футболчининг ўйинини диққат билан кузатиб боради.
Қайд этилишича, "кўк-анорранглилар" бош мураббийи Хави 23 ёшли футболчининг ашаддий мухлиси ва уни ўз жамоасида кўришни истайди.
Кунде жорий мавсумда Ла Лигада 23 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Комментарии