RU

Последние новости

13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  0 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  5 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  46 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  19 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4

"Барселона" ҳакамлар ва ўзига мағлуб бўлди Новости

"Барселона" ҳакамлар ва ўзига мағлуб бўлди

Теги :  Барселона
"Барселона" "Месталья"да очко йўқотишини тахмин қилиш қийин эмасди.

"Валенсия"нинг таъқибчиларидан муаммолари камроқ ва ўсишда давом этаётган футболчилари кўп. Улар ЛаЛигада иккинчи, жамоа таркибида чемпионат тўпурари Симоне ЗаЗа, мавсум кашфиёти Гонсалу Гедеш ва жуда тез ўсишга эришаётган Родриго Морено бор.

Бироқ бунинг барчаси иккинчи даражали сабаблар. Энг асосийси - "Валенсия" Эрнестон Вальверденинг "Барселона"си учун жуда ноқулай рақиб. Марселино клуби тўпсиз ҳам устунлик қила олади ва камдан-кам ҳолатларда дарвозадан узоқлашади. Янги "Барселона" эса мавсумолди тайёргарликдаги каби ҳаракат қилмоқда.

Ўзгаришлар туфайли мавсум стартида Луис Суаресда пасайиш, Пако Алькасерда эса ўсиш кузатилди.

Биринчиси тўпни ўзида кўпроқ ушлаб туриши керак бўлса, бошқаси биринчи тегинишда зарба бериши лозим. Шу сабабли испаниялик "Севилья" дарвозасига 2та гол урди ва "Леганес"га қарши баҳсда Суарес дубль қайд этишига ёрдам берди (иккала гол ҳам Пако берган зарбадан сўнг урилди). "Месталья"да Нето дарвозаси олдида бўш ҳудуд йўқ эди, шу сабабли биринчи мияга келадиган вариант узоқдан зарба бериш бўлди.

Кейин "Барса"нинг учта йўли қолди: Узатмалар учун жой кутиш, стандартларга ишонч билдириш ва ҳаммасини Лионель Мессига юклаш. Клуб ҳаммасини синаб кўрди: Биринчи вариант 8та офсайдни юзага келтирди, иккинчисини эса фақат Томас Вермаленнинг боши ҳис қилди. Учинчи авариявий вариант ҳар доимгидек ўз фойдасини берди ва гол урилди.

Лео "Барселона"нинг тизимида ўйнамаётган ягона футболчига айланди. У тўпни ўзида кўпроқ ушлаб турди, рақибни алдаб ўтишга уринди, Андрес Иньеста билан комбинацион ўйин ташкил қилди. Клуб тўрт маротаба жарима майдончаси ичидан зарба берди, 2таси Лео Мессига тегишли. Унинг алдамчи ҳаракатларисиз Нето жарима майдончасида вазият умуман бўлмасди.

"Валенсия"нинг "Барселона" билан ўйини - қўпол қилиб айтганда, ўз майдонида хотиржам ўтирадиган икки Жозе Моуриньо жамоасининг учрашуви бўлди. Бундай зерикарлик икки соатдан сўнг, футболни ёмон кўриб, вақтингга ачина бошлайсан. Одатда бундай баҳсларда фақат битта сценарий бўлади - бир жамоа тўпни олиб, бутун учрашув давомида қийналади, иккинчиси эса ўз услубини ўзгартирмай, ўз вақтини кутади ва рақибнинг бир хатосидан гол уриб кетади.

Вальверде клубга келиб "Атлетик"да грандлардан очко олган ўйинини сингдиришга уринди. Клуб тенг кучли рақибларга нисбатан хавфлироқ жамоага айланди. Бироқ жамоа ёпиқ ўйин кўрсатадиган ўртамиёна клублар билан баҳсда кўпроқ муаммоларга дуч келадиган бўлиб қолди.

Вазиятларни таҳлил қилиш - ўзига ҳос машғулот. Бу ерда иккита вариант бўлади: Сен оқибатларни кўрасан ва сабабига тегмайсан, барча қизиқ нарса эса ўша ерда. Иккинчиси эса ҳакамнинг баҳсли қарорларини муҳокама қилиш. Бу икки вариантдан қочишга уриндим, бироқ ҳакам "Валенсия"нинг дарвозасига кирган голни ҳисобга олмагани ҳақида эсламаслик қийин.

Конфедерациялар Кубоги менга видеоассистент тизимини очиб берди, АПЛда (Англия Премьер-лигаси) гол аниқлаш график тизим орқали амалга оширилади, хатто Голланиянинг иккинчи даражали чемпионатида ҳам шундай технология қўланмоқда. ЛаЛига эса уни харид қилмаяпти, шу сабабли ичкарига кирган тўпни ҳисобга олмаслик - нормал ҳолат. Телевизион ҳуқуқдан жуда катта даромад топадиган чемпионатга технологияларни олиб киришга нима ҳалақит қилади? Ёки футбол федерациясига ҳакамларнинг қарорлари билан боғлиқ ҳафталик можаролар ёқадими?

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика