RU

Последние новости

15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  4 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  46 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  6 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24

"Барселона" Гюндоганни текинга қўйиб юбораётганининг сабаби маълум қилинди Новости

"Барселона" Гюндоганни текинга қўйиб юбораётганининг сабаби маълум қилинди

"Барселона" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган "Манчестер Сити"га мутлақо текинга ўтадиган бўлди.

Футболчи "кўк-анорранглилар" билан машғулотларда иштирок этмай қўйган ва унинг агенти ҳам шу ҳафта аввалида Англияга етиб борган. "Шаҳарликлар" германиялик футболчи трансфери устида ишлашни бошлаб юборган. "Манчестер Сити" устози Пеп Гвардиола бу хабардан жуда ҳам мамнунлигини яширмаган.

Ўз навбатида "Marca" нашри "Барса" Гюндоганнинг кетиши натижасида маошлар учун сарфланадиган суммани (немис футболчиси йилига 15 миллион евро маош олади) қисқартиришни мақсад қилган. Бунинг натижасида клуб Дани Ольмони рўйхатдан ўтказа олиши ва яна битта трансфер амалга ошириши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ёзда Илкай Гюндоган "Ман Сити"дан "Барселона"га эркин агент сифатида келганди. Орадан бир йил ўтиб воқеа тўлиқлигича такрорланмоқда, фақат йўналиш ўзгарган.

"Ман Сити"га қайтиши кутилаётган Илкай Гюндоган халқаро фаолиятини якунлашини эълон қилди

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика