"Барселона" футболчиси: "Мени қамаб олишгандек туюлмоқда"
27 мар 2020 21:38
Новости
"Барселона" футболчиси: "Мени қамаб олишгандек туюлмоқда"
"Барселона" форварди Мартин Брэтуэйт карантинда вақтини қандай ўтказаётгани ҳақида гапирди.
"Барселона" футболчи меҳмонхонада истиқомат қилаётганди. Аммо меҳмонхоналар ёпилганидан кейин у Мадридга, ўз уйига қайтди.
"8да уйқидан тураман, нонушта қиламан, нимадир ўқийман ёки видео кўраман. 9:30дан бошлаб машғулот қиламан. Тушлик тахминан 14:00да бўлади. Куннинг иккинчи ярмини оилам билан ўтказаман.
Бундан доимо ижобий нарсаларни ўйлашга ҳаракат қиламан. Кунимиз ўтяпти. Барибир майдонга тушмаслигимни биламан. Янги клубимда мени қамаб олишгандек туюлмоқда", - деди Брэйтуэйт.
Комментарии