RU

Последние новости

14:26Арне Слот дебют мавсумидаёқ "Ливерпуль" билан АПЛни ютди. Яна кимлар бундай натижага эришган?  0 14:02"Пахтакор" бир киши кам қолган ва "Шўртан"ни кичик ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45"Навбаҳор" "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:30U-20 Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон Иордания ва Баҳрайн билан бир гуруҳда  0 13:01Игорь Сергеев: "20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин, бироқ..."  3 12:49Сергей Лушчан: "Жиянов ва Одиловда имтиҳон бор, Аҳмедовда жароҳат"  2 12:40"Насаф" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:24Темур Мамасиддиқов: "'Пахтакор" юқори зонага кўтарилиб ўйнашини яхши билардик"  0 12:19Суперлигада биринчи истеъфо?!  20 12:07Умар Адҳамзода: "Вазифа – чемпионлик. Мавсум аввалида ҳам шундай эди, ҳозир ҳам шундай. Бу йўлда учта рақобатчимиз бор"  1 11:55"Қўқон-1912" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:40Шаҳзод Азмиддинов: "Ўн киши ҳимояда ётиб олгандан кейин, бундай мудофаани ёриб ўтиш қийин"  2 11:25Тарихий ютуқ: Арне Слот Англия чемпионатида ғолиб чиққан биринчи нидерландиялик мураббий бўлди  2 10:56Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунига етади  0 10:46Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида «Реал»ни ким бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  11

"Барселона" футболчилари тиббий кўрикдан ўтди (фото) Новости

"Барселона" футболчилари тиббий кўрикдан ўтди (фото)

"Барселона" юлдузлари аста-секин таътилни якунлаб, клубга қайтишмоқда, чунки жамоа янги мавсумга тайёргарликни бошлади.

Каталония клуби чоршанба (12 июль) куни янги бош мураббийи Эрнесто Вальверде билан машғулотларни бошлади. "Барселона" асосий жамоасининг 14 футболчиси ҳамда "Барселона B"нинг бир неча ўйинчиси тиббий кўрикдан ўтишди.

Иван Ракитич, Луис Суарес, Рафинья, Яспер Силлессен, Хавьер Маскерано, Пако Алькасер, Серхи Роберто, Алейкс Видаль, Марлон, Дуглас, Томас Вермален, Серхи Сампер, Мунир, Жерар Деулофеу тиббий кўрикдан ўтиб, "Барселона"нинг илк машғулотида иштирок этишди.


Луис Суарес биринчилардан бўлиб "Барселона" машғулотларига қайтди



Иван Ракитич машаққатли машғулотлардан аввал танасининг ҳолатини текширтирмоқда



Аргентиналик ҳимоячи Хавьер Маскерано тиббий ходимлар томонидан текширилмоқда


Июнь ойида терма жамоалар ўйинида иштирок этган 6 футболчи жумадан сўнг клубга қайтади. Улар Серхио Бускетс, Денис Суарес, Андрес Иньеста, Хорди Альба, Люка Динь ва Самуэль Юмтити.

Марк-Андре тер Штеген ва Андре Гомеш Конфедерациялар Кубогида иштирок этгани туфайли АҚШда бўлиб ўтадиган турнирга боришмайди.



Иван Ракитич тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди



Ла Масия тарбияланувчиси Серхи Роберто йўлакчада югурмоқда, шифокорлар эса монитордаги натижаларни кузатиб туришибди


"Барселона" тез орада АҚШга учиб кетади ва Халқаро Чемпионлар Кубогида иштирок этади. Ушбу мусобақанинг илк учрашуви "Ювентус"га қарши бўлиб ўтади ва у Нью Жерсидаги "MetLife" стадионида ўтказилади.

"Барселона"нинг Халқаро Чемпионлар Кубогидаги тақвими:

23 июль - "Ювентус"

27 июль - "Манчестер Юнайтед"

30 июль - "Реал"

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика