RU

Последние новости

19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  0 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2 18:50Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Машъал", "Сўғдиёна" – "Қизилқум". Таркиблар маълум  1 18:45Про лига. "Арал" – "Локомотив" 1:0 (онлайн ҳисоб)  1 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  2 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  2 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  17 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  9 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  1 14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  1

Барча жамоалар учун тенг шароит ва бир хил старт - Германия кубоги Новости

Барча жамоалар учун тенг шароит ва бир хил старт - Германия кубоги

Германия кубогига бугун старт берилади.

Германия кубогида жами 64 жамоа иштирок этади. Германия кубогини қўлга киритиш йўлида Бундеслига, Бундеслига 2, Регионал лига, Учинчи лига иштирокчилари кураш олиб боришади. Германия кубогининг илк раундиданоқ "Бавария" ва бошқа Бундеслига иштирокчилари қатнашишади. Германияда чорак финалдан ёки 1/16 финалдан қўшилиш деган қоида йўқ. Барча жамоалар ҳамма қатори иштирокни бошлайди. Ўйинлар бир учрашувдан иборат бўлиб, мезбон жамоа номи қуръа орқали аниқланади. Фақатгина дастлабки раундда Бундеслига иштирокчилари ўз учрашувларини сафарда ўтказишади. Германия кубогининг ҳар раундидан кейин қуръа ташлаш орқали жамоалар ўз рақибларини билиб олишади.

Германияда кубок мусобақасига эътибор ниҳоятда катта. Бу ерда бошқа европа чемпионатлари каби жамоалар иккинчи нигоҳ билан қарашмайди. Яъни, Бундеслига жамоаси бўладими ёки бошқа барча бирдек ушбу мусобақада ғолибликни кўзлайди. Бир ўйинлик учрашувлар эса аутсайдер жамоаларга ҳам имконият тақдим этиши аниқ.

Бугун старт оладиган Германияда кубогидаги илк баҳс "Швайнфюрт" ҳамда "Шальке" ўртасида кечади. Бундеслига гранди Регионал лига вакили уйига сафар қилади.  Бундеслиганинг бошқа аъзоси "Нюрнберг" эса эртага "Линкс" жамоаси меҳмонига айланади. "Хоффенхайм" "Кайзерслаутерн"га сафар қилади. "Бўрилар" - "Вольфсбург" эса меҳмонда "Эльфсберг" билан куч синашади. Германия чемпиони ва кубок финалчиси "Бавария" эса эртага "Дрохтерсен" меҳмони бўлади. Кубок соҳиби "Айнтрахт" эса "Ульм" билан меҳмонда баҳс бойлайди.


Германия кубоги бугун учта ўйин орқали старт олса, эртага ва индинга ҳам давом эттирилади. Биринчи раунднинг охирги ўйини 20 август (душанба) куни Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ва "Гройтер Фюрт" учрашуви орқали якунига етади.


Германия кубоги, 1-раунд.

17 август, жума

18 август, шанба

19 август, якшанба

20 август, душанба


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика