RU

Последние новости

12:20Фойдали ҳамкорлик: "Барселона" кутилмаган ҳомийлик шартномасини имзолади  0 11:44Испаниялик агент қозоғистонлик дарвозабонни Европа топ-лигасига таклиф қилмоқда  0 10:45Футзал. Бугун ўсмирларимиз Осиё ўйинларидаги юришини бошлайди  0 10:17"Челси" 100 миллион еврога баҳоланган испаниялик футболчига кўз тикмоқда  3 09:43"Манчестер Юнайтед"нинг ярим ҳимоячи позицияси учун шорт-листи маълум бўлди  9 09:17"Челси" "Реал"нинг трансфер нишонини "илиб кетмоқчи"  0 08:50Алонсо "Ювентус" юлдузи учун Мбаппедан ташқари "Реал"нинг исталган футболчисини сотишга тайёр  4 08:22"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  5 07:55"Реал Мадрид"нинг тўрт нафар футболчиси "Барселона"га қарши ўйиндан олдин сафга қайтди  13 07:28Суперлига. Бугун битта учрашув бор  8 02:16Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан йирик ғалаба, "Кристал Пэлас" ўз майдонида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 02:00Европа лигаси. "Рома" ўз майдонида ютқазди, Дайчнинг дебютида "Ноттингем Форест"дан ғалаба ва бошқа натижалар  1 01:41Тчуамени: "Адолатли ғалабани қўлга киритдик"  2 01:24Виртц АПЛнинг барча футболчиларидан энг яхши натижа қайд этмоқда  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ягона гол эвазига ғалабага эришди  0

Баҳром Ҳайдаров: "4 та турдан буён давом этаётган ғалабасиз серия босимидан ўтиб олдик" Новости

Баҳром Ҳайдаров: "4 та турдан буён давом этаётган ғалабасиз серия босимидан ўтиб олдик"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Бухоро" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи ғалаба билан жамоамиз мухлислари ва клубимиз раҳбариятини табриклайман. Анча ёқимли ҳиссиёт, ғалабаларимиз бардавом бўлсин. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Машғулотлардаги тайёргарлик ишланмаларимиз ишлади. 4 та турдан бери давом этаётган ғалабасиз серия босимидан ўтиб олдик. Иккинчи бўлимда озроқ хотиржамликка берилдик. Жароҳатлар режаларга таъсир кўрсатди. Хатоларни кўриб чиқиб, хулоса чиқарамиз.

- Кейинги ўйинлар ҳақида фикрингиз? Ўзбекистон кубогидаги мақсадлар қандай?

- Бизда чемпионат ёки кубок учрашуви ажратилмайди. Ҳар икки турнир биз учун муҳим. Рақибга қараб ёшларга ҳам имконият берамиз. Кубокдаги биринчи вазифамиз бу - гуруҳдан чиқиш.



- Қизил карточка олган футболчилар нечта турга четлатилгани ҳақида ойдинлик киритилдими?

- Биз ҳам кутаяпмиз. Ғофуров ҳам, Ҳасанов ҳам асосий таркибда рақобат ярата оладиган футболчилар. Кейинги турдан кўриб чиқилса керак. Режаларни шунга қараб тузамиз.

- Ўринбосарлар таркибида Жасур Аҳмаджонов 7 та гол урди. Уни асосий таркибга жалб этиш режаси борми?

- Албатта, биз уни кузатиб бораяпмиз. Бугунги ўйин қайдномасига ҳам киритмоқчи эдик. Жасур асосий таркиб билан машғулотларни ҳам олиб борди. Ёшлар таркибимиздан футболчилар етишиб чиқса, бундан фақат хурсанд бўламиз.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика