RU

Последние новости

19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  5 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  13 19:00"Қизилқум" — "Машъал" 0:0 (Матнли транслация)  2 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  60 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  5 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  27 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  6 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0

Баҳриддин Ваҳобов: «Турнинг марказий учрашуви Навоийда бўлади» Новости

Баҳриддин Ваҳобов: «Турнинг марказий учрашуви Навоийда бўлади»

Олий лига ўнинчи туридан жой олган «Қизилқум» — «Металлург» жамоалари учрашуви олдидан навоийликлар сардори Баҳриддин Ваҳобов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
— Чемпионат охирги турида кичик жароҳат олганлигим туфайли Ўзбекистон кубоги нимчорак финали жавоб учрашувида майдонга туша олмадим, — дейди Баҳриддин Ваҳобов. — Ҳозир барчаси ортда қолди. Бугун ўз майдонимизда «Металлург» футболчилари билан куч синашамиз. Бу ўйин турнинг марказй учрашувларидан бири бўлса ажабмас. Бекободликлар билан чемпионат жадвалида ёнма-ён боряпмиз. Ғалаба ҳар икки жамоа учун ҳам жуда муҳим. Ўйин осон ўтмаслиги аниқ, аммо ҳар қандай вазиятда ҳам рақибимизни мағлубиятга учратиш учун бор маҳоратимизни ишга соламиз.

Ўтган мавсумнинг биринчи даврасида сафарда бекободликларга 4:2 ҳисобида ютқазган, ўз майдонимизда эса дуранг ўйнагандик. Бу йилги чемпионатда рақибдан максимал даражада очко тортиб олишга уриниб кўрамиз. Бугун эса бизга навоийлик мухлислар далдаси жуда зарур. Жамоамиз аъзоларининг кайфияти аъло даражада, ўз ишқибозларимизни чиройли ўйинимиз билан қувонтиришга тайёрмиз.

«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика