RU

Последние новости

22:03ОКМК назорат ўйинида "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  0 21:35Матс Хуммелс Еврокубокларда ўйнайдиган А Серия клубига ўтиши мумкин  0 20:54"Қизилқум" назорат ўйинида "Локомотив U21"га мағлуб бўлди  0 20:31Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди  44 20:00Де Хеа фаолиятини А Cерияда давом эттирадими?  0 19:39Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди  4 19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  4 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  10 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3 17:39"Ланс" "Челси" собиқ ҳимоячиси билан битим тузди. У Ҳусановга рақобатчи бўлади  5 17:15Тер Штеген – "Барса"да сардорлик учун асосий номзод  2 16:48"Хоразм" бир қатор футболчиларни сафига қўшиб олди  4 16:28"Манчестер Сити" янги мавсум учун захира либосини тақдим этди  2 15:59ФИФА Олимпиада ўйинларидаги воқеаларни текшириш учун эксперт тайинлади  2

Баҳриддин Ваҳобов: «Обод»га қарши ўйиндан олдин барчада кайфият юқори ва жангавор холатдамиз» Новости

Баҳриддин Ваҳобов: «Обод»га қарши ўйиндан олдин барчада кайфият юқори ва жангавор холатдамиз»

Хабарингиз бўлса керак, келаётган шанба куни «Бухоро» сафарда чемпионат аутсайдери «Обод»га қарши баҳс олиб боради. Бўлажак ўйин олдидан бухороликларнинг тажрибали ҳужумчиси Баҳриддин ВАҲОБОВ билан суҳбатлашдик.

- Ҳадемай олий лигада навбатдаги тур ўйинлари бошланади. Жамоамиз бу гал Тошкентда ўйнайди. Бўлажак учрашув тайёргарлик қандай бўлмоқда?

 - Шанба куни «Обод» билан ўйнаймиз. Рақиб жамоани хурмат қиламиз доим. Шунинг учун куни-кеча пойтахтда йиғилдик ва тайёргарликка зўр берганмиз.

- Биринчи даврада «Бухоро» ушбу рақибига ўз уйида имкониятни бой берганди. Балки реванш олиш пайти келгандир?

- Биринчи даврада нафақат ушбу жамоага мағлуб бўлганмиз, балки биргина «Обод» дарвозасига тўп ҳам кирита олмаган эканмиз. Биласизми, «Обод» жамоаси айни дамда турнир  жадвалидда энг сўнгги поғонани банд этиб турган бўлсада, жамоа кетма-кет омадсиз ўйинлардан кейин бизга қарши худди яраланган шер каби турибди, дейиш мумкин. Менимча ҳар қандай жамоа ўз майдонида фақат ютуқ учун чиқади. Лекин биз ҳам эртанги ўйинда осонликча таслим бўлмаймиз. Ортимиздан таъқиб этиб келаётган жамоалар билан очколар фарқи деярли тенг. Уларни ўзимиздан ўтказиб юбормаслигимиз керак.

- Сиздан ҳам мухлислар анча вақтдан бери гол кутишмоқда...

- Ҳа, тўғри айтасиз. Охирги марта биринчи давранинг сўнгги турида «Сўғдиёна» дарвозасига тўп киритгандим. Насиб қилса «Обод» билан ўйинда гол уришга харакат қиламан. Лекин мен учун асосийси жамоамнинг ғалабасидир.

«Бухоро» матбуот хизмати.


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика