RU

Последние новости

00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  3 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  24 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   13 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0

Баҳриддин Ваҳобов: “2015 йил мен учинчи фарзандим дунёга келгани билан ёдда қоладиган бўлди” Новости

Баҳриддин Ваҳобов: “2015 йил мен учинчи фарзандим дунёга келгани билан ёдда қоладиган бўлди”

“Қизиқлум”нинг тажрибали ҳужумчиси Баҳриддин Ваҳобов янги йил байрами муносабати билан юртдошларимизни табриклади.

- Авваламбор ўзимга берилган имкониятдан унумли фойдаланган холда, келаётган янги йил барча юртдошларимиз учун қутлуғ бўлсин. Илоҳм юртимиз тинч, осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин. Ҳаётда энг муҳими ҳам шулардир.

- Тўғриси, ортда қолаётган йил мен учун жуда ҳам яхши ўтди дея оламан. Учинчи фарзандим дунёга келди. 21-рақамни ёқтираман. Шу боис автомашинамга 021 давлат рақамини олганман. Телефон номеримда ҳам 21 рақами бор. Тасодифни қаранг, бу йилги чемпионатда 21та тўп киритибман. Бунинг учун Яратганга шукрона келтираман.

- Менимча ҳар бир оила бошлиғи янги йил байрамини ота онаси, турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан биргаликда нишонлайди. Менда ҳам шундай одат бор. 2016 йилни ҳам яхши ниятлар билан оилам даврасида танътанали равишда кутиб оламан. Бунинг учун тайёргарлик авжида.

- Яна бир бор барчани эшик қоқиб келаётган янги йил билан табриклайман. Ота онам, опаларим, турмуш ўртоғим, фарзандларим ва яқин биродарларим бахтимга ҳамиша соғ-омон бўлишсин. Ҳар бир хонадонда хурсандчилик бўлсин. Омадли бўлайлик. Ҳамманинг ишига ривож сўраб қоламан.

Исломбек Рустамбеков.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика