RU

Последние новости

10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  0 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  4 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  8 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  7 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  16 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  11 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  13

БАА - Ўзбекистон учрашуви келишилганмиди? Новости

БАА - Ўзбекистон учрашуви келишилганмиди?

Кеча "Тезкор студия"нинг навбатдаги сони бўлиб ўтди.

Узоқ йиллар мобайнида Ўзбекистон миллий терма жамоасида турли лавозимларда фаолият юритиб келган Алишер Никимбаев “Тезкор студия”да Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган, амалда биз учун ўз аҳамиятини йўқотган сўнги тур БАА билан келишилган дея гумон қилинган учрашув ҳақида батафсил фикр билдирди.

“1997 йил, ЖЧ-1998 саралаши, Қозоғистон билан ўйиндан олдин терма жамоага бразилиялик Вега Да Силва таклиф қилинди. Биз БАА билан ўйиндан рақиб билан бирга Абу-Дабидаги меҳмонхонага жойлашдик. Амирликлар мураббийи ҳам бразилиялик эди. Улар иккиси шу ерда суҳбатлашиб қолишди. БАА устози Да Силвага шундай деганди: "Биласанми, сизлардан бир киши келиб Ўзбекистон БААга ютқазиб беришни таклиф қилди".

Ўзбекистон терма жамоасида имконият қолмаганди, БААда эса жуда кичик бўлсада имконият бор эди. Улар биздан айнан ким шундай таклиф билан чиққанини кўрсатишган, ҳозир унинг кимлигини айтмоқчи эмасман, вазият чигаллашиб кетади. У маълум муддат ўзбек футболидан йўқолиб қолди, кейинроқ қайтди ва ҳозирга қадар ишлаб келмоқда. Умуман олганда бундай ҳолатлар кўп бўлган, аммо далил доим ҳам йўқ”,- деди футбол мутахассиси.

Маълумот учун, ўша БАА - Ўзбекистон учрашуви 0:0 ҳисобида якунланган эди.

Рейтинг: -17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика