RU

Последние новости

14:05БАА - Ўзбекистон учрашувига чипталар қачон сотувга чиқади?  0 13:31Ансу Фати янги клубга ўтишга яқин  2 12:54"Реал" мухлислари учун хушхабар  7 12:25"Манчестер Юнайтед" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  1 11:58Фабрицио Романо: Флориан Вирц "Ливерпуль" билан шартнома имзолади  5 11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  6 11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  18 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  3 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  6 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  5 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  5 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  7 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  13 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  2

Азиз Тўхтабоев: “Мақсадимиз мавсумни ғалаба билан тугатиш эди” Новости

Азиз Тўхтабоев: “Мақсадимиз мавсумни ғалаба билан тугатиш эди”

Coca Cola суперлига 26-туридан ўрин олган "Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Азиз Тўхтабоев қатнашди.

- “Навбаҳор” билан бўлган баҳс кутилмаганда икки кунга чўзилди. Бунақа ҳолатга олдин дуч келмаган эдик. Биз бу учрашувга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Мақсадимиз мавсумни ғалаба билан тугатиш эди. Барибир футболчиларимизга кўрсатган ўйинлари учун раҳмат айтаман. Улар майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. Жуда кўплаб вазиятларда Ўткир Юсупов ҳам меҳмонларни голдан қутқариб қолди. Юсуповни қандай даражадаги дарвозабон эканлигини яхши биламиз. Стадионга келган мухлисларга, ўйлайманки кечаги ва бугунги ўйинлар маъқул бўлди. 

Барча мухлисларимизга бутун мавсум давомида, яхши ва ёмон кунларимизда биз билан бирга бўлиб, жамоамизни қўллаб-қувватлаганлари учун барча жамоа аъзолари номидан ҳамда ўз номимдан миннатдорчилик билдираман.

Мавсум тугади. Энди бироз нафасни ростлаб келгуси режалар ҳақида ўйлаймиз.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика