RU

Последние новости

17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  4 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  2 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  6 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  0 15:21"Бавария" "Барселона" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  0 14:53"Насаф" – "Навбаҳор" учрашувида пенальти бормиди? Суперлиганинг 12-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  7 14:27"Наполи" Луккани Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 13:58Ҳожимат Эркинов: "Машинани акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда уларнинг ҳиссалари катта"  6 13:32Бэйл Англия клуби эгаларидан бирига айланиши мумкин  0 13:05Уч нафар ўзбекистонлик футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди  18 12:39"Реал" Браим Диаснинг келажаги борасида бир қарорга келди  2 12:13Суперлига 13-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1

Азиз Ибрагимов: “Эронда зерикиб қолдим” Новости

Азиз Ибрагимов: “Эронда зерикиб қолдим”

Ўзбекистонлик иқтидорли футболчи Азиз Ибрагимов фаолиятининг аксарият қисмини хориж клубларида ўтказиб келаётганидан хабарингиз бор.

Эроннинг “Машинасози” жамоасида ярим мавсум ўйнаган ярим ҳимоячи учун фаолиятида энди янги саҳифа очилди. Ибрагимов Латвиянинг “Спартак” клубидан тушган таклифга розилик берди. Шундай қилиб, ҳамюртимиз Юрмала шаҳри жамоаси ҳисобланган “Спартак” шарафини ҳимоя қилади. Шу боис Ибрагимов билан боғланиб интервью олдик.


-  Азизбек, Латвиянинг “Спартак” жамоасидан тушган таклиф аслида қандай содир бўлди? сиз бундай чақирувга тайёрмидингиз?

-  Бунгача Эрон жамоасига агентлар ёрдамида ўтгандим. Худди шунингдек, “Спартак” жамоасига ўтишим ҳам худди ўша агентлар орқали хал бўлди. биз музокараларни ўтказдик, уларга ўйинларимнинг видеоларини юбордим. Шундан кейин шарт-шароитлар ҳақида гаплашдик ва шундан сўнг расман “Спартак” аъзосига айландим.

-  Демак, ўтиш сизни қониқтирган.

-  Ҳа, мени қониқтирди. Уларга ҳам ўйинларим маъқул келгани учун шартнома имзоладик.Эрон ҳам кучли чемпионат эди ва у ердаги ўйинларим “Спартак” вакилларига манзур бўлди.


-  Умуман, “Спартак” варианти сиз учун сюрприз бўлдими?

-  Тўғриси, сюрпризларни ёқтирмайман. “Спартак” Латвия чемпионатида биринчи ўринда боряпти. Жамоада Жамоа Европа лигасида иштирок этиш имкониятига эга бўлди. 12 июль куни Қозоғистоннинг “Астана” жамоасига қарши дастлабки ўйинни ўтказдик. Биласизми, менда бундай имконият пайдо бўлганидан жуда ҳам хурсандман. Ўйлайманки, янги жамоа раҳбарлари, мураббийлар ва мухлислар олдида ўзимни кўрсатиб, ишончни оқлай оламан.

-  Охирги клубингиз Эроннинг “Машинасози”си эди ва у ерда ярим мавсум тўп тепдингиз. Айтинг-чи, Эрондаги фаолиятингиз ўзингизга манзур бўлдими?

-  Ростини айтсам, Эрон чемпионатини бунчалик кучли деб ўйламагандим. Тўғри, у ерда яхши жамоалар борлиги ва чемпионатнинг савияси ҳам юқорилигини билардим. Лекин тан оламан, бу қадар кучли эканлигини билмагандим. У ердаги фаолиятим ўзим учун тажриба мактаби бўлди.

-  Эронга аслида ярим мавсум учун борганмидингиз?

-  Тўғриси, Эрон чемпионатида қолишим ҳам мумкин эди. Бир ой ичида у ердан бир қатор таклифлар келди. Лекин Эронда ярим йил фаолият олиб бориб, зерикиб қолдим десам ҳам бўлади. Ўзи мени у ерда ҳамма нарса қониқтирарди, фақат бир ўзим зерикиб қолардим. Мана шу пайтда Латвиянинг “Спартак” жамоасидан таклиф бўлганидан жуда ҳам хурсанд бўлдим. Юрмала шаҳри ҳам ажойиб экан. Доим таклифни қабул қилаётганимда у ердаги яшаш ва ишлаш шароитлари билан ҳам яқиндан танишиб чиқаман.


Фирдавсхон суҳбатлашди


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика