RU

Последние новости

22:08АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Борнмут"дан устун келди, "Эвертон"дан 4:0, "Саутгемптон" ва "Фулхэм"дан меҳмондаги ғалаба  2 21:51"Атлетико" — "Мальорка". Таркиблар маълум  0 21:36Озарбайжон чемпионати. "Сумқайит" ўз уйида "Араз" билан дуранг ўйнади, Жалолиддинов 62 дақиқа ҳаракат қилди  2 21:04"Наполи" Кварацхелиянинг ўрнини Саудия Арабистонидаги ўйинчи билан тўлдиради  2 20:37Асенсио АПЛ клубига ўтиши мумкин  1 20:13"Брест" — ПСЖ. Кварацхелия, Дембеле ва Барколя асосий таркибда  0 19:57Назорат ўйини. "Нефтчи" Қозоғистон клубини таслим қилди  6 19:48Баҳодир Мирзаев: "Қуръадан кўнглимиз тўлди, буёғига амалда кўрсатиш қолди"   4 19:35АПЛ. "Ноттингем Форест" жавобсиз 7та гол урди  11 19:30Иван Бошкович: "Бизга энг қийин рақиб рўбарў келди"   9 19:25Тўртта баҳс учун таркиблар маълум бўлди  1 18:58Рэшфорднинг ижараси деярли ҳал. Маошни "Астон Вилла" тўлайди  0 18:32Суперлиганинг биринчи давра тақвими маълум бўлди  25 17:30Суперлига қуръаси олдидан. Мутахассис фикри: "Футболи ривожланган мамлакатлар қуръа ташлашда бошқа тизимлардан ҳам фойдаланмоқда"   1 17:21Дилшод Комиловнинг кейинги клуби номи маълум  2

Азиз Ибрагимов: “Андижон”ни элитада қолганидан хурсандман” Новости

Азиз Ибрагимов: “Андижон”ни элитада қолганидан хурсандман”

Жорий мавсумнинг иккинчи қисмини “Андижон”да ўтказган Азиз Ибрагимов янги жамоасида ҳар томонлама ўзини кўрсата олди.
Ёзда клуб машғулотига илк келганидаёқ мураббийнинг майдондаги ёрдамчиси бўлишга интилишини айтганида, мухлислар тўлқинланиб кетишганди. Ибрагимов айни дамда Прагада шахсий ишлари билан бўлиб турибди. У билан боғланиб, “Андижон”ни элитада қолиши ва бошқа мавзулар ҳақида суҳбатлашдик.

- Азиз ака, “Андижон”ни келгуси мавсум ҳам олий лигада иштирок этиши эълон қилинди. Бундан хабарингиз бўлса керак?
- Ҳа, бу ҳақда интернетда ўқидим ва ўзимга ҳам айтишди. Қувонарли хабар. Бундан фақат хурсанд бўлдим.

- Бу сиз учун кутилмаган хабар бўлди?
- Йўқ, олдинроқ бу ҳақда футбол мутахассислардан эшитгандим. Шундан кейин қандайдир умид бор эди.

- Келаси йил олий лигада жамоалар сони 16та бўлишига фикрингиз қандай?
- Мен фақат андижонлик мухлислар учун хурсандман. Уларни мамлакатимиздаги етакчи ишқибозлар дея оламан. Бундай жонкуяр фанатларга эга бўлган вилоятнинг олий лигада жамоаси бўлиши шарт деб ўйлайман. Ишонаманки келаси мавсум трибуна ашаддий ишқибозлар билан тўлиб тошади.

- Энди “Андижон” билан ҳамкорликни давом эттирасизми ёки...
- Клуб билан тузган амалдаги шартномам якунига етди. Ҳозирча бир тўхтамга келганим йўқ. Вақт кўрсатади.

- Айтганча бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна миллий терма жамоа йиғинига чақирув олдингиз...
- Ҳа, гарчи “Андижон” турнир жадвалида сўнгги поғонани банд этган бўлишига қарамай миллий терма жамоамиз устози Миржалол Қосимов мени ҳам навбатдаги ташкил этиладиган йиғинларга таклиф этди. Бунинг учун мураббийдан миннатдорман ва унинг ишончини оқлаш учун бор кучим билан ишлайман.

- Прагадан қачон қайтасиз?
- Насиб қилса 21 ноябрь, жума куни Тошкентда бўламан.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика