RU

Последние новости

17:24Фабио Каннаваро: "Менга бундай имконият берилганидан хурсандман. Бу мен учун катта шараф"  0 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  0 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  0 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  39 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  68 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  30

Азиз Ашуров: "Қўқон учун жонимни бераман" Новости

Азиз Ашуров: "Қўқон учун жонимни бераман"

"Қизилқум" - "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашув якунига кўра Қўқон жамоаси дарвозабони Азиз Ашуров, ушбу баҳсда энг яхши ўйинчи деб топилди.
Биз моҳир дарвозабоннинг учрашув ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Аввало бугунги ўйинда барча жамоадошларим яхши ўйнашди. Натижада ҳаммани улуши бор. Қолаверса мураббийларимиз Навоий жамоасига қарши тактикани тўғри танлаганлари натижасида биз меҳмондан очко билан ортга қайтдик.

Жамоамизда барча дарвозабонлар ўртасида илиқ муносабат йўлга қўйилган. Кечаги баҳсда мураббийларимиз менга ишонч билдиришди, уларнинг ва мухлисларнинг ишончларини оқлай олганимдан хурсандман. Шу ўринда жамоамизнинг олдинги мураббийлари менга ишонишмаганини айтиб ўтмоқчиман. Мен Қўқонликман ва шаҳрим учун жонимни беришга тайёрман. Ҳар бир ўйинимизга оила аьзоларим, яқин дўстларим келишади. Мен уларни олдида майдондан бошимни  эгиб чиқиб кетишни истамайман.

Барча мухлисларимизни кириб келаётган "Қурбон ҳайити" байрами билан барча жамоадошларим номидан табриклайман. Барчаларини оилаларига тинчлик, хотиржамлик ва саломатлик тилайман - дейди Азиз Ашуров.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика