RU

Последние новости

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  20 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  7 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  18 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  58 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

Азамат Абдураимов: "Ўйлайманки 12 ноябрь оқшомида биргаликда ғалабани тантана қиламиз" Новости

Азамат Абдураимов: "Ўйлайманки 12 ноябрь оқшомида биргаликда ғалабани тантана қиламиз"

Ўзбекистон - КХДР учрашуви олдидан терма жамоа собиқ ҳужумчиси Азамат Абдураимов ўз фикрларини билдирди.

Азамат Абдураимов, мураббий: “Ишончим комилки, биз Тошкентда КХДРга қарши кечадиган учрашувда ғалаба қозонамиз. Кейин бир нарсани аниқ айтаман, Пхеньяндаги мағлубият кутилмаган ҳолатда рўй берди. Буни шунчаки омадсизлик дейиш мумкин. Агар ҳозир уларнинг майдонида ўйнасак, юз фоиз аминманки, ғалаба биз томонимизда бўлади. Айтмоқчиманки, Миржалол Қосимов даврида ҳам терма жамоа рақобатбардош эди ва яхши натижа кўрсатаётганди. Энди жавоб ўйини бу умуман бошқа учрашув ва ундан кейин бошқа тарих ёзилади. Биринчидан, терма жамоада мураббийлар штаби алмашди. Табиийки, бунинг натижасида ўйин услуби ва тактикаларда ўзгариш рўй берди. Талаб ҳам бошқача. Иккинчидан, терма жамоа таркибида ҳам ўзига яраша ўзгаришлар бўлди. Янги футболчилар, ёшлар ва олимпия терма жамоаларида тобланган ёш истеъдодлар таркибга таклиф этилди.


Таъбир жоиз бўлса, терма жамоада янги қон пайдо бўлди. Шунинг баробарида айрим футболчилар терма жамоага таклиф этилмаяпти. Александр Гейнрихнинг миллий терма жамоага қайтарилганини олқишлайман. Чунки, бу тажрибали ҳужумчида ўйин тақдирини бир ўзи ҳал қилиш қобилияти бор. Яман билан Тошкентда ўтган учрашув фикримга исбот бўла олади. Айнан унинг голи Бабаян жамоасига ғалабани тақдим этганди. Учинчидан, терма жамоамиз кетма-кет гуруҳ учрашувларида зафар қучди ва бунинг натижасида футболчиларнинг ўзига бўлган ишончи янада ортди. Мухлислар стадионга қайта бошлади. Сафарда Филиппин ва Баҳрайннинг йирик ҳисобда мағлуб этилиши Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штабининг тўғри йўлдан кетаётганлигини тасдиқлаб турибди. Футболчилар ҳам мураббийлар нимани талаб қилаётганини ўзларига сингдириб олишди. Албатта, 12 ноябрь куни ўтказиладиган ўйинга барча футболчилар 100 фоиз тайёр ҳолатда етиб бориши керак. Қолаверса, КХДРдан биринчи ўйиндаги биз учун кутилмаган бўлган мағлубият учун реванш олиниши шарт. Бабаяннинг терма жамоа футболчиларини руҳий томонлама ўйинга тайёрлай олишига ҳеч қандай шубҳа қилмаяпман. У бу нарсага қанчалик қобилиятли эканини “Пахтакор” билан ўйинларда бир неча маротаба исботлаган. Бошқа томондан олиб қараганда, агар кореялик футболчилар ҳимоявий ўйи намойиш этсалар, футболчиларимизга анча қийин бўлади.


Замонавий футболда “автобус” деган тушунча шаклланиб улгурди. Бундай ҳолатда рақиб дарвозасини ишғол қилиш осон кечмайди. Тезкор гол киритиб, ҳисобни очиб олсак, марра бизники бўлади. Ҳар бир футболчи ўз зиммасига юклатилган мажбурият ва вазифага сидқидилдан ёндашса, ўйлайманки, 12 ноябрь оқшомида биргаликда ғалабани тантана қиламиз. Бу ўйинда дуранг натижа бизни умуман қониқтирмайди. Бундай натижа қайд этилмаслиги учун ҳужумкор футбол намойиш этиш керак. Икки соф ҳужумчи билан ўйнашдан умуман қўрқиш керак эмас. Мен бежизга бундай фикр билдирмаяпман. Терма жамоамиз футболчилари тўпни жуда яхши ўзларида ушлаб туришади ва назорат қилишади. Қанотдан кўплаб ҳужумлар ташкил этилади. Жарима майдончасига ҳаволатиб ва ерлатиб тўп узатишлари амалга оширилади. Ҳужумни якунлаш учун эса жарима майдончасида футболчиларимиз камлик қилади. Шу боис, икки нафар ҳужумчи билан ўйнайвериш керак. Мен бу билан мураббийлар штабига ақл ўргатмоқчи эмасман. Шунчаки, ўзим ҳужумчи бўлганим ва кескин ҳужумларни қандай якунлаш кераклигини билганим учун шундай деяпман. Тўпни йўқотган ҳолатимизда ҳам кўпчилик бўлиб тўпни қайтариб олиш ва прессинг эвазига рақибни довдиратиб қўйиш керак. Бундай ҳолатда рақиб асабийлашади ва ўз ўйинини йўқотиб қўяди. Бошқа гаплар ҳам бор. Лекин бу ҳақида гапирмасликни лозим топдим. Бизда тажрибали мутахассислардан иборат мураббийлар штаби бор. Улар нима қилаётганликларини жуда яхши билишади.

Камолиддин Алимов ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика