RU

Последние новости

13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  0 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  60 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  0 12:19Каннаваро Тошкентда   16 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  20 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  2 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  12 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4

Азамат Абдураимов: "Олий лигага чиқишга бир қадам қолди" Новости

Азамат Абдураимов: "Олий лигага чиқишга бир қадам қолди"

Бугун бўлиб ўтган биринчи лига доирасидаги "Регистон" - "Андижон" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Азамат Абдураимов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Асосийси бугун ғалабага эришдик. Икки мағлубиятдан кейинги ғалаба бизга жуда керак эди. Олдинги икки мағлубият бизга салбий таъсир ўтказган эди. Уйда ютқазганимиз йигитларга руҳан таъсир қилганди. Навоийда жуда оғир ўйин ўтказдик. Бугун шу боисдан фақат ғалаба учун майдонга тушдик. Биз ўйинни жуда енгил бошладик ва биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатдик. Шундан сўнг йигитлар бироз хотиржамликка берилди. Улар эрта ғалабага эришдик деб ўйлашди шунинг учун иккинчи бўлимда унчалик ўйинимиз ўхшамади. "Регистон" яхши жамоа ва охиригача ўйнади. Характер намойиш этди ва гол урди, бир неча яхши имкониятларга эга бўлди. Иккинчи бўлим жуда оғир кечди. Ўйиндан шахсан мен қониқдим дея оламан. Меҳмонда ғалаба қозондик ва олий лигага чиқишга бир қадам қолди. Агар кейинги турда "Шердор"ни ютсак олий лигага муддатдан олдин чиқамиз" - дея ўйин ҳақида дастлабки фикрларини билдириб ўтади "бургутлар" бош мураббийи Азамат Абдураимов.

- "Андижон" Олий лигага муносиб жамоами? Биринчи лигадаги ягона рақиби "Машъал"га икки ўйинда ҳам мағлуб бўлди.
- Биз Муборакда фақатгина сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб юбордик ва мағлуб бўлдик. Уйдаги учрашувда эса ҳужумкор ўйнаганимиз бизга панд берди. Ўйлайманки "Андижон" олий лигага муносиб жамоа. Бизни олий лигага чиқишимизга ҳеч қандай муаммо бўлмайди.

- Жамоанинг олий лигага йўл олса мана шу таркиб сақланиб қоладими ёки таркибда жиддий ўзгаришлар кўрамизми?

- Таркибни кучайтириш албатта бўлади. Жамоамизда бир қанча муаммолар бор. Жумладан ҳужум чизиғимизни жиддий кучайтиришимиз керак. Ундан ташқари марказ ва ҳимояга тажрибалироқ ўйинчиларни ҳам жалб этмоқчимиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика