RU

Последние новости

21:37"Реал" собиқ футболчиси Эден Азар ПСЖга ўтиши мумкин эди  0 21:10Расман: Достон Турсунов Гонконг клубига ўтди  2 20:30"Ал Насср" Коман учун "Бавария"га 30 миллион евро таклиф қилишга тайёр  1 20:01Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Индонезиядаги халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этиш учун Меданга йўл олди. Таркиб маълум  1 19:06"Пахтакор" клуби спорт директори "Бунёдкор" стадиони майсаси ҳақида нима дейди?  9 19:00"Пахтакор-79" хотирасига ўтказиладиган учрашувга Россия терма жамоасидан Тошкентга кимлар келади?  13 18:17Суперлига 17-тур рамзий терма жамоаси  2 17:32Суперлигада 17-турнинг энг яхшилари   1 16:49"Бунёдкор" ва "Шўртан" ўзаро дуранг қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:24Эксперт фикри. Миодраг Радулович: "Нефтчи" - "Насаф" натижасини олдидан айтиб бўлмайдиган ўйин, бу тур жадвалда жиддий ўзгариш қилиши мумкин"  4 16:18"Челси" ва "Ливерпуль" МЮнинг мақсадини илиб кетмоқчи  2 15:21"Арсенал" ва "Барселона" собиқ футболчиси Бразилия клубига ўтди  0 14:54Расман: МЮ Шешкони "Лейпциг"дан 76,5+8,5 млн еврога сотиб олди  5 14:14"Реал" Гонсало билан шартномани 2030 йилгача узайтирди. Ҳужумчи асосий жамоага ўтказилди  4 13:45"Манчестер Юнайтед" Шешко учун қанча тўлайди?  1

Азамат Абдураимов: "Олдимиздаги минимум вазифа олий лигадаги ўрнимизни сақлаб қолиш" Новости

Азамат Абдураимов: "Олдимиздаги минимум вазифа олий лигадаги ўрнимизни сақлаб қолиш"

Яна олий лигага қайтган "Андижон" клубидан бу йил мухлисларнинг умиди катта.
Бош мураббий Азамат Абдураимов янги мавсум олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ҳеч қайси мураббий тайёргарликдан тўлиқ қониқиш хосил қилмайди. Биз имкон қадар мавсумга пухта тайёргарлик кўришга ҳаракат қилдик.

- Селекция жараёнида катта ҳажмдаги ишларни амалга оширдик. Бу борада имкониятимиздан келиб чиқиб иш тутдик. Рақобатни ошириш ниятида таркибга 10дан ортиқ янги футболчиларни жалб этганмиз. Хусусан дарвозабон Темур Ғаниев, мудофаа чизиғини кучайтириш учун эса Темур Султонов, Сергей Доценко, Жавлон Мирабдуллаев, Алексей Касьян сингари ўйинчиларни олиб келдик.

- Легионерлар ҳақида нима дейишим мумкин? Биз қишки йиғинлар чоғида бир нечта хорижлик футболчиларни синаб кўрдик. Улардан бизга Касьян, Доценко ҳамда Расков маъқул келди. Касьян олдин ҳам Андижон учун ўйнаган. Уларга янги жамоа ва янги чемпионатга мослашиб олиш учун барибир озгина вақт керак бўлади. Умид қиламанки хорижлик футболчиларимиз ўзларига билдирилган ишончни оқлайди.

- Биз раҳбарият билан маслаҳатлашган холда, бу йил ўз олдимизга элитадаги ўрнимизни сақлаб қолишни мақсад қилиб қўйдик. Шунингдек бу йил Андижон футбол клубининг 50 йиллик тўйи муносабати билан имкон қадар юқори ўринларни эгаллаб мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика