RU

Последние новости

07:00Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  2 05:20Футзал. Футбол бўйича Европа чемпионлари иштирок этган илк жаҳон чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  0 02:11Олимпиада ярим финалида Африка Европага қарши  6 02:03Олимпиада. Франция ярим финалда!  4 00:59Олимпиада. Миср - Парагвай учрашувида ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди  9 00:37"Арсенал" "Наполи"нинг шартларига рози бўлди  2 00:16"Байер" футболчисини "Бавария"га сотмоқда  1 23:50Илёс Зейтуллаев: "Бугун ютқазишга ҳақли эмасдик"  7 23:41Жамшид Саидов: "Ғалаба ҳар доим ёқимли"  1 23:16Тен Хаг Санчо билан мунозараси ҳақида: "Барчаси ортда қолди"  1 22:54Ибрагимович "Милан"даги фаолияти ҳақида: "Босим жуда катта. Нонуштага ҳам босимни еймиз"  2 22:37Расман: Довбик - "Рома" футболчиси  4 22:11Олимпиада. Испания Японияга имконият қолдирмади  25 22:00Суперлига. "Қизилқум" - "Бунёдкор" 1:0  0 21:40Суперлига. "Қизилқум" бу йил ҳисобидан иккинчи маротаба "Бунёдкор"дан устун келди  13

Аёллар футболи. U-19 ва U-16 Осиё чемпионати саралашига қуръа ташланди Новости

Аёллар футболи. U-19 ва U-16 Осиё чемпионати саралашига қуръа ташланди

Кеча Куала-Лумпур шаҳрида кейинги йил бўлиб ўтадиган иккита ёш тоифасидаги Осиё чемпионати саралаш босқичига қуръа ташланди.

2017 йилги U-16 Осиё чемпионатига КХДР, Япония, Хитой ва Таиланд терма жамоалари йўлланмани нақд қилиб бўлишган. Улар саралашда иштирок этишмайди. Фақат Таиланд ўз истагига кўра саралаш босқичида қатнашишга қарор қилди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси "D" гуруҳида Австралия, Вьетнам, Гонгконг, Фаластин ва Ироқ билан куч синашадиган бўлди. Ушбу гуруҳ баҳслари Вьетнам давлатида бўлиб ўтади.

"A" гуруҳи: Таиланд, Мьянма, Иордания, Гуам, Лаос, Покистон
"B" гуруҳи: Жанубий Корея, Ҳиндистон, Филиппин, Малайзия, Шимолий Мариан ороллари, Ливан
"C" гуруҳи: Эрон, Хитой Тайпеи, Бангладеш, БАА, Қирғизистон, Сингапур
"D" гуруҳи: Ўзбекистон, Австралия, Вьетнам, Гонгконг, Фаластин, Ироқ

Ҳар бир гуруҳда биринчи ўринни олган жамоалар Осиё чемпионатига йўлланма олишади. Саралаш ўйинлари 27 августдан 4 сентябрга қадар бўлиб ўтади.



2017 йилги U-19 Осиё чемпионатига Хитой, Япония, КХДР ва Жанубий Корея терма жамоалари муддатдан аввал йўлланма олиб бўлишган.

Қуръага кўра Ўзбекистон терма жамоаси "B" гуруҳида Хитой Тайпеи, Гонгконг, Тожикистон ва Покистон билан ўйнайдиган бўлди. Бу гуруҳ баҳслари Тожикистон мамлакатида бўлиб ўтади.

"A" гуруҳи: Австралия, Иордания, Ливан, Сингапур, Шимолий Мариана ороллари
"B" гуруҳи: Ўзбекистон, Хитой Тайпеи, Гонгконг, Тожикистон, Покистон
"C" гуруҳи: Таиланд, Мьянма, Фаластин, Қирғизистон
"D" гуруҳи: Эрон, Вьетнам, Ҳиндистон, Филиппин

Ҳар бир гуруҳда дастлабки поғонани эгаллаган жами 4 жамоа Осиё чемпионатига йўл олади. Саралаш баҳслари 29 октябрдан 6 ноябрга қадар ўтказилади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика