RU

Последние новости

13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  0 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  4 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  3 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  7 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  2 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  1 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  11 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  4 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1

Аёллар футболи: “Қизилқум — Гули” Тошкентда дуранг ўйнади Новости

Аёллар футболи: “Қизилқум — Гули” Тошкентда дуранг ўйнади

Ўзбекистон аёллар футбол лигасида навбатдаги тур учрашувлари ўтказилди. 18-тур доирасида Навоийнинг “Қизилқум — Гули” жамоаси Тошкентга сафар қилди.

Мазкур ўйинда қизларимиз пойтахтнинг “Локомотив — W” жамоасига қарши майдонга тушди. Тошкент вилоятининг “Дўстлик”  стадионида кечган ушбу баҳснинг 41-дақиқасида навоийлик Улдона Тўхтаева ҳисобни очди.

Танаффусдан сўнг, 57-дақиқада темирйўлчилардан Азиза Норбоева ўртадаги мувозанатни тенглаштирди — 1:1.

Учрашув давомида “Қизилқум — Гули” майдонда катта ташаббусга эга бўлди. Афсуски, яратилган вазиятларни голга айлантиришда уларга аниқлик ва тажриба етишмади. Натижада навоийлик қизлар нақд ғалабани қўлдан чиқаришди ва уйга бир очко билан қайтишга мажбур бўлдилар.

Ўн саккизинчи турдан сўнг, навоийлик қизлар 29 очко билан чемпионат жадвалида бешинчи поғонани эгаллаб турибди. Навбатдаги турда Евгений Закутилин шогирдлари  Навоийда Муборакнинг “Машъал-W” жамоасига қарши майдонга тушадилар.

 

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

18-тур

12 октябрь (душанба)

“Локомотив-W” (Тошкент) — “Қизилқум-Гули” (Навоий) — 1:1 (0:1).

Ҳакамлар:
Ҳусниддин Баҳодиров, Баҳодир Баҳромов (иккиси ҳам — Тошкент), Сергей Сиразов (Тошкент вил.), Хайринисо Эркинова (Тошкент).

Назоратчи: Тоир Тошмуҳамедов (Тошкент вил.)

“ЛОКОМОТИВ-W”: 1. Зиёда Ирисбоева, 17. Дурдона Бахтиёрова, 24. Зуҳра Бердиева, 4. Юлдуз Ҳамдамова, 55. Нилуфар Абдуллаева (с), 27. Гулруҳбегим Хўжаева, 50. Феруза Раҳмонова, 10. Азиза Норбоева, 7. Зарина Бобоева, 22. Солиҳа Ҳусниддинова, 35. Мадина Абдураҳимова.

Захирадагилар: 84. Инора Ўсарова, 2. Мая Назарова, 70. Сабрина Собиржонова, 12. Умида Тўраева, 41. Зуҳра Холиқова, 18. Саодат Қўлдошева, 36. Насиба Жўраева.

“ҚИЗИЛҚУМ — ГУЛИ”: 1. Камилла Юмангулова, 2. Селиме Гугуева, 5. Диёра Раҳматова, 7. Ситора Муқимова, 10. Ильвина Аблякимова, 11. Фазилат Баҳромова, 12. Сарвиноз Раҳматова, 16. Муаззам Шарипова, 20. Улдона Тўхтаева, 21. Шаҳло Қодирова, 22. Шоира Қултўраева.

Захирадагилар: 4. Анастасия Чернова, 6. Ойсанам Бозорова, 8. Марҳабо Эсонова, 9. Маҳлиё Ғаффорова, 14. Баҳора Қаюмова, 19. Нилуфар Тошпўлатова.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика