RU

Последние новости

13:59МЮ Осимхенни сотиб олиш вариантини фаоллаштиради  0 13:33Канселу, Лоди, Ал Шаҳрони, Митрович ва яна 2 футболчи "Пахтакор"га қарши ўйнамайди  8 12:56"Машъал" яна 4 нафар футболчи трансферини эълон қилди  3 12:32Расман: "Машъал" "Қўқон-1912" ва ОКМК собиқ футболчисини сафига қўшиб олди  1 12:19"Қизилқум" U-21 жамоасига техник мағлубият ёзилади  1 11:52"Ал Ҳилол" Тошкентга етиб келди  4 11:25Расман: "Қўқон-1912" "Андижон"га қарши ўйинни ўз майдонида ўтказади  5 10:51«Қўқон-1912» — «Андижон» учрашуви қаерда бўлиши маълум  3 10:20"Бунёдкор"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   7 09:45Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Комо»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 09:12Ўртоқлик учрашувлари. Ўсмирларимиз «Аспире» жамоаларига қарши баҳс олиб борди  3 09:05МЛС. "Интер Майами" сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Суарес ўз ҳисобига 1 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйди  5 08:45 Танишинг! "Насаф"нинг Суперлига-2025 учун тўлиқ қайдномаси   9 08:14Клаудио Раньери ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди  6 07:42Ўртоқлик учрашуви. «Шўртан» «Сўғдиёна»га мағлуб бўлди  2

Аёллар футболи. “Нефтчи” аёллар жамоаси ўз майдонида мағлубиятга учради Новости

Аёллар футболи. “Нефтчи” аёллар жамоаси ўз майдонида мағлубиятга учради

Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати 11-турида “Нефтчи” аёллар жамоаси ўз майдонида “Пахтакор” аёллар жамосини қабул қилди.

Учрашув меҳмонларнинг фаол ҳужумлари билан бошланди. Биринчи бўлим бошиданоқ мезбонлар дарвозаси яқинида хавфли вазиятларни содир этаётган “Пахтакор” аёллар жамоаси 9-дақиқадаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлдилар. Бу вазиятда қанотдан узатиб берилган тўпни меҳмонларнинг 77-рақамли футболчиси Дурдона Бахтиёрова чиройли тарзда дарвозага йўллаб, ҳисобни очди. Ўтказиб юборилган голдан сўнг “Нефтчи” аёллар жамоаси вакиллари ҳам ҳужумкорликни оширишди. Биринчи бўлим сўнгига қадар ҳар икки жамоа аъзоларида рақиб дарвозасини ишғол этиш учун қулай имкониятлар юзага келган бўлса-да, ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлим майдон эгаларининг фаол ҳужумлари билан бошланди. Бироқ учрашувдаги иккинчи голни ҳам “Пахтакор” аёллар жамоаси вакиллари киритишди. 55-дақиқада меҳмонларнинг 10-рақамли футболчиси Динара Тагирова “Нефтчи” аёллар жамоаси дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни 0:2 кўринишига келтириб қўйди. Учрашувнинг 77-дақиқасида мезбонларда “Пахтакор” аёллар жамоасини дарвозасини ишғол этиш учун қулай имконият юзага келганди, бу вазиятда мезбонларнинг 10-рақамли футболчиси Феруза Жўрабоеванинг жаримадан йўллаган кучли зарбаси бир оз ноаниқ бўлди. Учрашув якунланиб бораётган паллада бош ҳакам Темур Тўхтасинов қоидабузарлик қайд этиб, “Нефтчи” аёллар жамоаси дарвозаси томон пенальти белгилади. Белгиланган пенальтини меҳмонларнинг 13-рақамли футболчиси Сема Лидия ижро этди. Унинг йўллаган зарбасини дастлаб “Нефтчи” аёллар жамоаси посбони қайтариб қолди, бироқ қайтган тўпга яна ўша Лидия зарба бериб, жамоасининг учинчи голини киритди. Учрашув шу тариқа “Пахтакор” аёллар жамоасининг ғалабаси билан якунига етди.

Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати.
11-тур
“Нефтчи” W – “Пахтакор” W 0:3 (0:1)
Ҳакамлар:
Темур Тўхтасинов, Зиёдулло Абдурахмонов, Анвар Маражабов, Равшан Копадзе
Назоратчи– Файзулло Ҳасанов
Комиссар– Акмал Карабаев
Голлар: Динара Бахтиёрова 9, (0:1), Динара Тагирова 55 (0:2), Сема Лидия 90 ( 0:3)
Амалга оширилмаган пенальти: Сема Лидия 90 (дарвозабон)
"Нефтчи"W: 1.Мавлуда Хўжаева, 6.Мадино Маруфжонова, 7.Умида Умарова, 9.Ситора Нишонова, 10.Феруза Жўрабоева, 15.Дилноза Каримова, 17.Хилола Обиджонова, 18.Одина Бердиева, 19.Қизлархон Иброхимова, 20.Мухлиса Отақўзиева, 21.Чарос Ғаниева.
Захира: 12.Ойгул Мусаева , 2.Мадина Юсупова, 5.Мастура Абдураҳимова, 11.Муниса Нуритдинова, 13.Адиба Омонова, 22. Дилбархон Мазарипова
"Пахтакор"W: 1.Дилором Тўланова , 3.Кристина Чунакова, 7.Мадина Хикматова, 8.Рўзихон Асқарова, 10.Динара Тагирова, 11.Мадина Вохидова, 13.Сема Лидия, 14.Юлдуз Хамдамова, 20.Маржона Абдусатторова, 77.Дурдона Бахтиёрова, 88.Малика Халилова.
Захира:16.Нилуфар Бахтиёрова, 5.Мадина Абдураимова, 9.Гулмира Девьякова, 21.Урие Насибуллаева, 23. Ойбарчин Тургунова, 70. Камола Эркинова

Бекзод Толибов тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика