RU

Последние новости

11:49Факт. Ўзбекистон Тошкентда Қатарга мағлуб бўлмаган   0 11:28Про лига. 9-турда қайси ҳакамлар ишлашади?   1 10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  0 10:28“Бавария“ рози бўлди  1 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  3 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  1 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  32 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  1 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  4 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  158 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0

Аёллар футболи. "Металлург W" - Ўзбекистон кубоги соҳиби! Новости

Аёллар футболи. "Металлург W" - Ўзбекистон кубоги соҳиби!

Бугун Олмалиқ шаҳрида аёллар футболи бўйича Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди.

Ҳозиргина Ўзбекистон Кубоги финали учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда жамоамиз “Металлург W” жамоасига 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди.Учрашувдаги ҳисоб дастлаб жамоамиз ярим ҳимоячиси Мария Моисеева тмонидан 14-дақиқада очилди. Ушбу голга рақибимиз томонидан 28-дақиқада жавоб қайтарилди. Голга Мавлуда Мунавварова муаллифлик қилди. Учрашув биринчи бўлимидан сўнг жамоалар ана шу  ҳисобда танаффусга чиқиб кетишди.

Учрашув иккинчи бўлимида жамоамиз жарима майдонида рақиб ўйинчисининг тепган тўпи Маҳлиё Юсупованинг қўлига тегди ва учрашув ҳаками 11 метрлик жарима тепишни кўрсатди. Дастлаб Л.Карачик тепган зарбани Лайло Тилавова ушлаб олди, аммо бош ҳакам яна қайтадан 11 метрлик жаримани тепишни ўрсатди, иккинчи марта жаримани энди Наршиза Абдирасулова тепди ва тўп дарвоза тўридан жой олди – 1:2. Учрашув асосий вақти якунланиб бораётган бир пайтда Саида Хандамова ҳисобни тенглаштирди – 2:2.

Учрашув асосий вақти 2:2 ҳисобида якунлангандан сўнг қўшимча таймлрга навбат келди. Биринчи 15-дақиқалик бўлимда “Металлург W” жамоаси 2 марта дарзамизга гол киритишга эришди. Охирги қўшимча таймда жамоамиз орадаги ҳисобни битта голга қисқартиришга эришди, аммо жамоамиз финалда бошқа гол кирита олмади.

Шундай қилиб, бу йил ҳам  Ўзбекистон Кубоги “Металлург W” жамоасига насиб этди.


XIV ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ. ФИНАЛ

“СЕВИНЧ” (ҚАРШИ) – “МЕТАЛЛУРГ W” (БЕКОБОД) 3:4 (1:1)
Олмалиқ ш., ОКМК стадиони. 15.11.2015 й. 14:00да
Бош ҳакам: Жалолиддин Ҳуснитдинов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Баҳодир Баҳромов (Тошкент), Шоҳруҳ Аъзамов (Фарғона)
Захира ҳаками: Ҳуснитдин Баҳодиров (Тошкент)
Назоратчи: Тимур Абдуллаев (Тошкент).

Голлар: Мария Моисева, 14, Саида Хандамова 90+4 – Мавлуда Мунавварова, 28,102,  Наргиза Абдирасулова 70 пенальти, Людмила Карачик, 105.

“Севинч”: 12.Лайло Тилавова, 5.Маҳлиё Юсупова, 25. Зумрат Назарова, 18. Камола Рисқиева, 11.Шахзода Жамолова, 4. Саида Хандамова, 7. Феруза Турдибоева, 17. Танзила Зарбиева, 19. Мария Моисеева, 23.Нилуфар Қудратова, 10. Зебо Жўраева (с).
Захира: 12.Ольга Ахмедова, 16.Матлуба Абдирасулова, 3.Олия Ахмедова, 15.Фаёза Самандарова.

“Металлург W”: 16. Гуландон Бойматова, 9.Шодия Тошева, 13.Альбина Белалова (с), 21. Холида Дадабоева, 18.Юлдуз Набиева, 6.Ирода Турдалиева, 77. Нозима Камолтоева (4.Насиба Хожиева 117), 8. Наргиза Абдурасулова (99. Лутфинисо Хамидова 119), 22. Мавлуда Мунавварова, 11.Дилдора Нозимова (7. Маҳфуза Турапова 76), 17. Людмила Карачик.
Захира: 30.Алина Демьяненко, 15.Маҳлиё Абдурашидова, 19. Нозима Эргашева, 20. Камола Бердиева.

Огоҳлантиришлар: Маҳлиё Юсупова 58, Зебо Жўраева, 68 – Нозима Камолтоева 27, Альбина Белалова (с) 45+1, Шодия Тошева 90+2, Гуландон Бойматова 108.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика