RU

Последние новости

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  8 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

Мақола. "Аугсбург" устозининг дебюти яна ортга сурилди. Аввал коронавирус, энди тиш пастаси ҳалал берди Новости

Мақола. "Аугсбург" устозининг дебюти яна ортга сурилди. Аввал коронавирус, энди тиш пастаси ҳалал берди

Бундеслига давом этиши учун асосий шарт - ишлаб чиқилган тиббий қоидаларга тўлиқ риоя қилиш эди.

"Кёльн"нинг эчки либосини кийиб юрадиган киши қоидаларни бузди ва энди жамоа сўнгги 11 йилда биринчи марта майдонга маскотсиз тушади.


"Аугсбург" бош мураббийи Хайко Херрлих карантинга риоя қилмади - клуб меҳмонхонасини тарк этиб, қўл учун крем ва тиш пастаси олгани дўконга чиқди. Мутахассиснинг сўзларига кўра, унинг дўконга чиқиши кўплаб оворагарчиликларга сабаб бўлибди. Аввалига у ниқобини хонада қолдирди, кейин ортга қайтиб, уни тақиб олди. Дўконда эса кассирдан 20 еврони майдалаб беришни сўради. Германиядаги кўплаб магазинларда масофа сақлаш учун харидорлар аравачалардан фойдаланишади. Херрлих эса буни унутди ва касса олдига келганида аравача учун ортга қайтишига тўғри келди.


Мураббий қоидаларни бузганини тан олди ва ўзини-ўзи жазолади: У "Вольфсбург"га қарши баҳсни ўтказиб юборади.


"Меҳмонхонани тарк этиб, хато қилдим. Гигиенага талабларига риоя қилган бўлсамда, вазиятни ўнглай олмайман. Бу ҳолатда жамоа ва жамотчилик учун намуна бўла олмадим. Шу сабабли жума куни машғулотда ва шанбадаги "Вольфсбург"га қарши баҳсда иштирок этмайман" - деди 48 ёшли мураббий.

Хайко Херрлих яқин бир неча кун ичида коронавирус учун қўшимча тестлар топширади. Иккита тестда вирус аниқланмаса мураббий "Аугсбург" машғулотларига қайтади.


Херрлих мураббийлик фаолиятини 2005 йил Дортмунднинг "Боруссия" клуби ёшлар жамоасида бошлаган, шундан сўнг у Германия терма жамоасининг турли ёш тоифаларида ишлади. Мутахассис катталар футболига 2009 йил, "Бохум" орқали кириб келган. Херллихнинг сўнгги иш жойи "Байер" бўлди, у жамоани 2017 йилнинг июнидан 2018 йилнинг декабригача бошқарди. Херрлихнинг мураббийлик фаолияти ҳозирча футболчилигидаги каби муваффақиятли бўлмаяпти. "Байер" ва Дортмунднинг "Боруссия"сида тўп тепган Хайко 1997 йил Чемпионлар лигаси ғолибига айланган. Бундан ташқари икки марта Бундеслига ва Германия Кубогида зафар қучган. Форвард 1995 йил Германия чемпионатида мавсумнинг энг яхши тўпурарига бўлган.

"Вольфсбург"га қарши баҳс Херрлих учун "Аугсбург"даги дебют учрашув бўлиши керак эди. У 10 март куни - мавсум тўхтатилишидан олдин жамоага келган. "Аугсбург" "Бавария"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг, аввалги мураббий Мартин Шмидт истеъфога чиқарилганди. Жамоанинг сўнгги 9та учрашувдаги статистикаси жуда ёмон - 7та мағлубият, 1та дуранг ва 1та ғалаба. Жамоа жадвалда 14-ўринда ва уларни хавфли зонадан 5 очко ажратиб турибди.


Херрлих вазиятни ўнглаши учун яхшигина тер тўкишига тўғри келади. Аммо мураббийниг янги жамоадаги дебюти яна ортга сурилди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика