"Атлетико" Куртуага буюм отган мухлисларни кечирмади
05 окт 2024 00:50
Новости
"Атлетико" Куртуага буюм отган мухлисларни кечирмади
ЛаЛиганинг 8-тури доирасида "Атлетико" - "Реал" учрашуви иккинчи бўлими 15 дақиқага тўхтаб қолди.
Бунга "Реал" посбони Тибо Куртуа манзилига бир қанча буюмлардан ташқари, унинг "томорқасига отилган" кўплаб ҳақоратли сўзлар ҳам сабаб бўлди.
"Ўтган ҳафта якшанба куни дербида бўлган ноҳуш ҳолат борасида ишлар олиб бордик ва юзларни аниқлаб, икки кишини топишга муваффақ бўлдик. Уларнинг иккиси ҳам клубнинг фан-клубидаги шаҳслар ва улар умрбод стадионга келишдан маҳрум қилинишди. Айбдорларни қидириш ишлари давом этмоқда.
"Атлетико" бўлган воқеликлар учун ҳеч қандай баҳона топмайди. Бу клубнинг имижига жиддий таъсир кўрсатганини маълум қилади. Шунингдек, шундай ишларни қиладиган инсонларга санкциялар қўйиш асосий сиёсати бўлишини тасдиқлайди", - деб ёзилади клуб баёнотида.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии