"Атлетико" Дибала ёзда "Интер"га ўтса, Мартинес билан шартнома имзоламоқчи
26 мар 2022 10:38
Новости
"Атлетико" Дибала ёзда "Интер"га ўтса, Мартинес билан шартнома имзоламоқчи
"Атлетико" агар "Интер" "Ювентус" форварди Пауло Дибала билан шартнома имзоласа, Милан клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинесни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.
Мартинеснинг трансферига мадридликлар бош мураббийи Диего Симеоне қизиқиш билдирмоқда.
Олдинроқ, "Ювентус"нинг Дибала билан шартнома борасида келиша олмагани ва 2021/22 йилги мавсум сўнггида Турин клубини эркин агент мақомида тарк этиши маълум бўлганди.
Мартинеснинг "Интер" билан шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган.
24 ёшли ҳужумчи жорий мавсум 39та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол ва 3та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии