RU

Последние новости

21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  0 21:35Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23 3:1 (матнли трансляция)  13 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  1 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  7 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  14 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  10 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  4 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  2 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  4

"Аталанта"нинг плеймейкери Папу Гомес ҳакамга қараб бўш ҳудуд излайди Новости

"Аталанта"нинг плеймейкери Папу Гомес ҳакамга қараб бўш ҳудуд излайди

Кеча у биринчи голга ассистентлик қилди.

"Аталанта" "Валенсия"ни ўз уйида 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашув қаҳрамонларидан бири - аргентиналик Алехандро "Папу" Гомес. Бу жамоада у асосий ассистент, жорий мавсум А Серияда 10та голли пас берди.


Чемпионлар лигаси баҳсида "Аталанта" плеймейкери биринчи голга ассистентлик қилди ва хавфли вазиятлар яратишда давом этди. Гомеснинг кўзга ташланган кучли томони - жой танлаш: У доимо бўш зона топади ва бу билан жамоадошларига ёрдам беради.

Олдинроқ, Папу майдонда позицияни қандай танлашини айтиб берган эди. Бу сизга ҳам ёқиб қолиши мумкин:

"Рақиблар мени ортимдан таъқиб қилиши жуда қийин. Баъзида ҳимоя бошида ёки ҳужумда пайдо бўламан.


Кимга қараб жой танлашимни биласизми? Ҳакамга. Рефери доимо ҳаммадан яхши позицияга эга бўлади, у доимо эркин. Шу сабабли арбитр бўлган жойда юриш лозим".


Ҳаммаси тўғри: Ҳакам тўп билан бўлаётган жараёнга яқин туриши, аммо унга ҳалақит қилмайдиган жойда бўлиши лозим. Демак, рефери доимо бўш зона қидиради.


Биринчи бўлим - Гомеснинг лайфхаки бўйича ўтди. Аргентиналикни топиш осон: Унинг оқ рангга бўялган сочлари доимо Майкл Оливерга яқин бўлди.



Баъзида бош ҳакам Гомес топган жойга ҳаракатланаётгандек кўринди.


"Аталанта"нинг узоқ вақт давом этадиган позицион ҳужумларида Папу ҳакам ёнида пайдо бўлади. Тезкор ҳужумларда эса Гомес чап қанотга яқинроқ ўйнайди.


Италияликлар иккинчи бўлимда позицион ҳужумларни камайтиришди ва қарши ҳужум учун вақт пойлашди. Шу сабабли Алехандро чап қанотга яқин жойда ҳаракатланди.

Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика