"Аталанта"нинг 5 ўйинчиси жароҳати сабаб "Ливерпуль"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
01 ноя 2020 13:07
Новости
"Аталанта"нинг 5 ўйинчиси жароҳати сабаб "Ливерпуль"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
"Аталанта" бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Ливерпуль"га қарши ўйинда жароҳат олган ўйинчиларнинг ўйнай олиш эҳтимолини баҳолади.
А Серия доирасидаги "Кротоне" (2:1)га қарши ўйинда ҳимоячи Ханс Хатебур ва Кристиан Ромеро жароҳат олишди. Олдинроқ ҳимоячи Робин Гозенз ва хавбек Мартен де Рон ҳам сафдан чиққан эди.
"Кутиш керак, эртага (якшанба кунги интервью) тафсилотларни билиб оламиз. Толои ҳам бугун жароҳат олди, унинг тиззаси жиддий шикастланди.
Кўрамиз, ким тикланадию, ким йўқ", - дейди Гасперини.
Эслатиб ўтамиз, "Аталанта" - "Ливерпуль" ўйини сешанба куни бўлиб ўтади.
Комментарии