"Аталанта" украиналик ярим ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи
24 дек 2020 14:05
Новости
"Аталанта" украиналик ярим ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи
"Шахтёр" (Донецк) ва Украина терма жамоаси хавбеки Виктор Коваленко фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин.
24 ёшли футболчининг хизматларига "Аталанта" клуби қизиқиш билдирмоқда. Коваленко Бергамо билан клуби билан илк шартномани имзолашга ҳам улгурган.
Коваленко "Шахтёр"да 2015 йилдан бери ўйнайди. Унинг Донецк клуби билан тузган шартномаси 2020/21 йилги мавсумга қадар мўлжалланган.
Ярим ҳимоячи жорий мавсум Украина чемпионати доирасидаги 8та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди.
Комментарии