RU

Последние новости

02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  1 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  0 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  7 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  1 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  24 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  11 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  6 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  3 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  2

Астойдил меҳнат - инсонни орзуси сари етаклайди... Новости

Астойдил меҳнат - инсонни орзуси сари етаклайди...

Орамизда шундай инсонлар борки, улар бутун борлиғини ўзбек спортининг ривожига бахшида қилишган. Ҳар томонлама етук баркамол авлодни вояга етказишга бор диққатини қаратишган.

Республика миқёсида ўтадиган турли кўринишдаги мусобақаларни уларсиз тасаввур қилиш қийин. Бугунги кунда Тоир Ташмухамедовни нафақат Тошкент вилоятида балки республикамизда ҳам танимаган инсонлар бўлмаса керак. Яқин ўтмишнинг таниқли рефериларидан бири узоқ йиллар давомида собиқ Иттифоқ биринчилигини иккинчи ва биринчи лигаси ўйинларини, шунингдек, Ўзбекистон миллий чемпионати, Ўзбекистон Кубоги ва ОФК тасарруфи остида ўтган халқаро учрашувларни бошқарганини кўпчилик яхши билади. Айни пайтда Т.Ташмухамедов аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳсларида назоратчи вазифасини бажармоқда. Шунингдек, Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли спорт ўйинлари тури ва енгил атлетика бўйича Ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабига раҳбарлик қиляпти. Яна саноқли кунлардан сўнг Т.Ташмухамедов ўзининг 60 ёшини қарши олади.

1957 йилнинг 13 май санасида Тошкент шаҳрида туғилган. Отаси Назир ака Тошкент кабел заводида оддий ишчи, онаси Мавжуда опа эса нонвой бўлган. Таъкидлаш жоизки, Тоир акани тақдирнинг катта синовидан ўтган инсонлар қаторига қўшиш мумкин. Масалан, Тоир ака икки ойлик чақалоқлигида онасидан, тўққиз ёшга тўлганида эса отасидан айрилган. Сўнгра болалар уйида тарбия олгани ҳам юқоридаги фикримизни тасдиқлайди.

... Унинг болалиги Тошкент эксковатор заводига яқин бўлган маҳаллада ўтган. Бу ерда эса “Старт” стадиони жойлашганди. Спортга ва футболга бўлган қизиқиш эса айнан шу стадионга етаклайди. 8 ёшида биринчи мураббийи Иван Ивановичдан миллионлар ўйинининг дастлабки сир-асрорларини ўрганди. Юқорида қайд этилганидек, болалик уйида бўлган кезлари ҳам (Тошкент шаҳри, 5-Ц мавзесидаги 5-меҳрибонлик уйи) спорт билан шуғулланишни канда қилмаган. У футбол билан бирга қўл тўпи, волейбол, баскетбол ҳам ўйнаган. Айниқса, интелектуал спорт тури саналган шахматни қойиллатган. Ҳозир ҳам бўш вақтида яқин дўстлари билан копток тепади. Шахмат доскасида ҳам дона суради.

– Бизга ички ишлар ходими, милиция капитани жисмоний тарбия фанидан дарс ўтган. У киши футболнинг ашаддий ишқибози эди. Яқин дўстим Алексей Сарминов иккимизни қўлимиздан ушлаб “Пахтакор” жамоасининг уй учрашувларига олиб борарди. Эсимда, ўша кезлари республика бош стадиони маҳаллий мухлислар билан тўлиб тошарди, - дейди Тоир Ташмухамедов.

Юбиляримиз 8-синфни битиргач, Қибрайга келади ва футбол билан шуғалланишни давом эттиради. Бу ерда унга ҳаваскор мураббий Анвархўжа Қорахўжаев футболдан сабоқ беради. 1977 йили Валерий Иванович Наканечний Т.Ташмухамедовни Қибрайнинг “Бинокор” жамоасига чорлайди. Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институтида таҳсил олиб юрган чоғида Владимир Мосягин уни ҳакамлик соҳасида ўзини синаб кўришни таклиф қилади. 1984 йили у киши Тошкент шаҳридаги “Олимпия” меҳмонхонасида ташкил қилинган ҳакамлар йиғинида қатнашади. Шу тариқа Т.Ташмухамедов реферилик ишига ўтади. 1995 йили эса FIFА рефери унвонига лойиқ топилган ўзбекистонлик олти нафар (Сардор Нажафалиев, Бобур Ҳайдаров, Зокир Абдуллаев, Рашид Айтеков, Хушвақт Мухторов) ҳакамлар орасида Тоир Ташмухамедов ҳам бор эди...


- Вақтни бежизга оқар сувга қиёслашмайди. Гўёки куни кеча ёш бола эдик. Айни чоғда эса нафақа ёшига етиб қолибмиз... Тақдиримни спорт билан боғланимдан асло нолимайман. Чунки айнан шу соҳа орқали бир қатор хорижий давлатларни кўриш насиб қилди. Собиқ Иттифоқнинг жуда кўплаб шаҳарларини кезганман. Мамлакат миллий чемпионати ҳамда ОФК тасарруфи учрашувларини бошқардим. Қолаверса, жуда кўплаб дўстлар, ёр-у биродарлар орттирдим. Назаримда, инсон касбини севса, ўз устида тинимсиз ишласа, изланса, ўрганса ва чин дилдан астойдил меҳнат қилсагина мақсадига етади. Орзулари рўёбга чиқар экан, - дея ўз фикрини давом эттирди юбиляримиз.

Тоир ака тўрт нафар фарзанднинг меҳрибон отаси. Олти нафар набиранинг суюкли бобоси.


Фурсатдан фойдаланиб, Тоир Ташмухамедовни табаррук 60 ёши билан самимий қутлаймиз. Узоқ умр, оилавий хотиржам келгуси ишларига улкан зафарлар тилаб қоламиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика