RU

Последние новости

19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  29 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  8 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  13 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  21

Абдумажид Тоиров: “Икки жамоа ўртасидаги кураш финал йўлланмаси ҳал қилинган кунданоқ бошланган” Новости

Абдумажид Тоиров: “Икки жамоа ўртасидаги кураш финал йўлланмаси ҳал қилинган кунданоқ бошланган”

Хабарингиз бор, бугун Фарғонада “Навбаҳор” ва “Андижон” жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан билан сайтимиз ходимлари ўзбек футболида фаолият олиб бораётган таниқли мутахассислардан бугунги финал ҳақида фикр ва мулоҳазалар олишмоқда. Жумладан, ҳозирда Фарғона футбол академиясида ишлаб келаётган таниқли собиқ футболчи Абдумажид Тоировнинг фикрлари эътиборингизга ҳавола этилади.

“Биринчи навбатда ҳар икки жамоа вакилларини финалга қадар етиб келганликлари билан табриклайман” - дея сўз бошлади Абдумажид Тоиров. “Навбаҳор” ҳам, “Андижон” ҳам кубок доирасида кўрсатган ўйинлари наздидан финалга муносиб эдилар. Бу албатта ҳаммага насиб этавермайди. Икки жамоага ҳам омад тилайман.

Финалга бу икки жамоанинг чиққан кунидан бошлаб ўйин атрофидаги ажиотаж ва атмосфера бошланиб кетди. Икки жамоанинг мухлислари ҳам финал учрашувига катта тайёргарлик кўришаётганига гувоҳ бўлаяпмиз. Бугун мавсумнинг энг яхши ўйинларидан бирини, катта атмосферали финални кўришимизга шубҳа йўқ” - дейди таниқли собиқ футболчи.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика