RU

Последние новости

11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  0 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  10 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  0 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  4 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  12 09:02Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 08:31“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум  7 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер Майами“ иштирок этган гуруҳдан кейинги босқичга йўл олганлар маълум  26 07:25Суперлига. "Қалдирғоч"лар Абрамов жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди, Абдухолиқовдан дубл  0 07:19Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 2 та чорак финалчи аниқланади  1 02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  11 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  4 01:20"Арсенал" словакиялик футболчи учун 70 млн. евро тўлашга тайёр, аммо "Лейпциг" 80 млн. евро сўраяпти  2 00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  11 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0

Асрор Гафуровга Сербия клубидан таклиф тушди Новости

Асрор Гафуровга Сербия клубидан таклиф тушди

Хабарингиз бор, 2015 йилнинг январида Туркия биринчи лигаси иштирокчиси “Манисаспор”га кўчиб ўтган “Пахтакор” футбол академияси тарбияланувчиси Асрор Гафуров ушбу жамоа билан тузилган шартномасини яқинда бекор қилган эди.

Боиси ёш истеъдодли ҳимоячи 3,5 йиллик шартнома имзолаган мазкур клуб ўтган мавсум якунларига кўра Туркиянинг иккинчи лигасига тушиб кетди. Қоидага кўра, иккинчи лигада легионер футболчи тўп суриши мумкин эмас. Қолаверса, ҳамюртимиз ҳам бу лигада ўйнаш ниятида бўлмагани сабабли томонлар ўзаро келишган ҳолда ўртадаги шартномани бекор қилишганди.

Маълум бўлишича, ўтган йили Турк биринчи лигасида порлаб чиққан қанот ҳимоячимизга Сербиядан чақирув бўлмоқда. Серб супер лигасида иштирок этадиган жамоалардан бири Асрорни ўз сафида кўриш ниятида. Шу боисдан ҳозирда унинг агенти мазкур масала юзасидан музокараларга киришди. Агар барчаси муваффақиятли якунланиб, томонлар ўзаро келиша олишса, Сербия чемпионатида тўп сурадиган ўзбекистонлик футболчилар сони икки нафарга етади.
Биласиз, ҳозирда Сербиянинг “Явор” клубида Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчи Ҳусниддин Ғофуров фаолият олиб бормоқда.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика