RU

Последние новости

09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  1 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  6 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  11 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  9 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  52 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  4 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0

Асрор Алиқулов: "Муртозаевнинг дисквалификацияси 3 та ўйинлигини учрашув куни билдик" Новости

Асрор Алиқулов: "Муртозаевнинг дисквалификацияси 3 та ўйинлигини учрашув куни билдик"

Ўзбекистон кубогининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган "Машъал" - "Қизилқум" (1:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Қизилқум" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Меҳмонлар бугунги ўйинда ҳимоявий услубни танлашди. Рақибнинг қарши ҳужумларида хатога йўл қўймасликка уриндик. Дастлабки голли вазият бизнинг жамоа томонидан яратилди, бироқ фойдалана олмадик. Аксинча "Қизилқум" жамоаси ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимда ўзгаришларни амалга оширдик, мағлубиятдан қутулиш учун чораларни қўлладик. Ҳисобни тенглаштиришга эришдик, бироқ қўшимча бўлимларда маҳоратли футболчилар етишмагани сабаб иккита гол ўтказиб юбордик. 

- Захирадан ўйинга қўшилган футболчиларнинг фаоллиги ўйинда ҳисоб тенглашишига сабаб бўлди. Асосий вақтда ҳар икки жамоа тенг ўйин намойиш этаётганди. Қўшимча бўлимларда жамоангиз йигитлари чарчаб қолишдими?

- Гол урган вазиятимизда захирадан қўшилган футболчилар яхши ўйнашди. Суперлига жамоасига қарши ҳимояни зич ушлашга ҳаракат қилдик, бироқ бизга озроқ тезлик етишмади. Бунда фақат тез югуришни эмас, тез фикрлашни ҳам назарда тутаяпман. Ҳозирги футбол майдонда барқарорликни талаб этади. Бир-икки вазиятда ўзини кўрсатиб кейин майдонда кўринмай қолиш орқали ғалабага эришиш қийин.

- "Қизилқум" бугун захира дарвозабонисиз ва легионерларсиз ўйнади. "Қизилқум"ни маҳаллий футболчилардан иборат таркибининг ҳам "Машъал"дан устун жиҳатлари борми?

- Ўйин тенгма-тенг ўтди. Футболда маҳорат ва ноодатий фикрлаш даражаси барибир сезилади. Биз рақиб футболчиларни ҳам ўргандик. Хатолар бўлди, футболчиларнинг чарчаб қолган ҳолатлари ҳам бўлди. Муҳаммадали Ғиёсов, кейинчалик Файзулло Жуманқўзиевнинг ўйинга қўшилиши "Қизилқум" ҳужумларини кучайтирди. Тўпни тепиб юбориш қийин иш эмас, балки ўша гол ўтказиб юборилган вазиятларда ҳимоячилар чарчаб қолишгандир.

- "Машъал"да қўшимча бўлимлар режаси бормиди?

- Йўқ, биз буни режа қилмагандик. Аслида ҳужумга Хумоюн Муртозаевни туширишни мақсад қилгандик, бироқ унинг дисквалификацияси бугунги учрашувни ҳам ўтказиб юборишига сабаб бўлди. Олдинги учрашувда унинг лицензиясини қайтариб беришганди. Бироқ, ўйинга яқин қолганда у бугун ҳам ўйнамаслиги маълум бўлди. Қисқа фурсат ичида бошқа ҳужумчини майдонга туширишга тўғри келди. Балки Муртозаев ўйнаганида ҳужумдаги имкониятларимиз янада кўпроқ бўларди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика