RU

Последние новости

08:51«Рома» тўпурар ярим ҳимоячи билан шартнома тузмоқчи  0 08:23Ўзбекистон кубоги. "Хоразм" ўзи учун кейинги босқични ҳал қилган учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:10Лига 1. ПСЖ "Нант" билан ўйиндан сўнг "Милан" ўрнатган рекордни янгилади  0 07:55Анчелотти истеъфога чиқса, «Реал»ни ЖЧга ким олиб бориши мумкинлиги эълон қилинди  1 07:28Ўзбекистон кубоги. Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  4 02:35Ла Лига. "Барселона" "Мальорка" устидан қийин ғалабага эришди  35 02:10АПЛ. "Манчестер Сити" охирги дақиқалардаги гол эвазига "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов майдонга тушмади  69 01:10Постекоглу "Тоттенхэм" мавсум охирида клубни тарк этади  2 00:50Никола Лазаревич: “Ўйин охиридаги вазиятларни голга айлантира олдик”  0 00:40Зайниддин Тожиев: "Йигитларда ўзларига ишонч етишмади"  0 00:20Ҳаким Фузайлов: "Вазифани уддалаб бўлдик. Кейинги ўйинда ротация амалга оширамиз, U21 жамоамиздан ўйинчилар жалб қиламиз."  0 00:03Шомуродовнинг голи "Рома"га ғалабага келтирди: А Серия 33-тур якунлари  3 23:59"Жайхун" устози Айбек Нурбаев: "Сарсенбаев ва Эримбетовни бирданига асосий таркибга киритмаймиз"  11 23:25Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Замин" устидан ғалаба қозонган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:34Исломжон Аҳмедов: "Бу ўйиндан катта тажриба олдик. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз"  2

Асрор Алиқулов Суперлиганинг қайси жамоасига "йўқ!" деди? Новости

Асрор Алиқулов Суперлиганинг қайси жамоасига "йўқ!" деди?

Про-лиганинг 16-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Нефтчи" (1:4) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Бугунги ўйин қийин бўлишини тахмин қилгандик. Шунга яраша учрашувга астойдил тайёргарлик кўрдик. "Нефтчи" футболчилари жуда бўйдор ва улар майдонда бизга қийинчилик туғдиришди. Йигитлар 60-70 дақиқаларгача рақибга имконият бермасликка ҳаракат қилишди. Бундан ташқари ҳужумга берилиб кетганимиз оқибатида ўз хатоларимиз эвазига голлар ўтказиб юбордик. Бу эса ўз навбатида ҳисобни йириклашиб кетишига олиб келди.

Йигитларимиз ёш ва ўйинларга руҳан тайёргарлиги етарли эмас. Бугунги ўйинда улар тажрибали футболчиларга қарши ўйнашди. Ҳеч бир ўйин осон ўтаётгани йўқ, захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳам ҳар доим ўйинни кучайтира олмайди.

"Қизилқум"га қарши ўйинда ҳам жамоамиз ёмон ҳаракат қилмаганди. Захирамиз кучли эмаслиги ҳам ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмайди. Йигитлар ўйиндан-ўйинга шаклланиб боришади".

— Бир муддат аввал сизнинг хизматларингизга "Турон" раҳбарияти қизиқиш билдираётгани тўғрисида миш-мишлар тарқалганди. Бу гап-сўзлар ҳақиқатга қанчалик яқин?

 — Ҳа, рост. Яйпан клуби раҳбарияти билан бу борада гаплашганмиз. Лекин "Шўртан"ни қийин вазиятда ташлаб кетиш яхши бўлмасди. Бундан ташқари "ПРО" лицензиясига ўқиётгандим, ҳаммаси бир вақтга тўғри келиб қолди.

— "Шўртан"нинг молиявий ҳолати яхши эмас. Суперлигадан таклиф бўлганини ўзингиз тан олдингиз. Айтинг-чи, сизни Ғузорда айнан нима ишлаб турибди?

— Биринчидан, футболга бўлган муносабат. Ҳамма осон йўлни танлаб кетаверса, бу футболчиларни ким тайёрлайди? Қўл остимдаги йигитлар орасида иқтидорлилари кўп, улар ўз устида ишлашдан тўхтамаслиги керак. Шунингдек, ўзим қашқадарёлик бўлганим учун ҳам "Шўртан"да иш бошлагандим. Қанча қийин бўлмасин, йилни Ғузор клубида якунлаб қўймоқчиман.

"Нефтчи"нинг асосий мақсади нима? Мўминжонов жавоб берди



Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика