RU

Последние новости

17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  7 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  7 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  4 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  3 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  1 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  8 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  10 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  3 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  25 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1

Асрор Алиқулов: "Ҳомийимиз кимлигини ҳам билмаймиз" Новости

Асрор Алиқулов: "Ҳомийимиз кимлигини ҳам билмаймиз"

Coca Cola Ўзбекистон Кубоги 1/8 финали доирасида "Қизилқум"дан учралган мағлубиятдан кейин "Шўртан" устози Асрор Алиқулов фикрларини билдирди.





- Про-лига жамоаси бўлсак-да, Суперлига жамоасига қарши муносиб ўйнашга ҳаракат қилдик. Футболчиларимнинг потенциали бор. Рақибга муаммолар туғдириш қийин бўлмади. Бироқ сўнгги дақиқаларга келиб, футболчилар чарчаб қолишди. Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олишмади. Шу сабабли биз вазиятлар яратишга қийналдик, нотўғри пасларимиз кўпайиб кетди.

- Ушбу баҳс орқали Суперлига ва Про-лига ўртасидаги фарқ қандайлиги сезилдими?
- Фарқ жуда катта. Кўрган бўлсангиз, футболчилар яккакурашларда қийналмоқда ва мағлуб бўлмоқда. "Қизилқум" ушбу мавсум Суперлигада муносиб иштирок этмоқда. Легионерларнинг сифати ёмон эмас. Шунинг учун футболчиларнинг маҳоратида фарқ сезилиб қолмоқда. Майдонда уларга қаршилик кўрсатиш Про-лига футболчиларига осон эмас.

- 2010 йили "Шўртан" айнан шу босқичда "Қизилқум"ни мусобақадан чиқариб юборганди. Ўша "Шўртан"ни қайтариш мумкинми?
- Сўнгги 2 йилни "Шўртан" турли хил таъқиқлар остида ўтказмоқда. Клубнинг молиявий ҳолати сабабли машғулотларда ва бошқа жабҳаларда қийинчиликка учраяпмиз. Ҳатто ҳомийимиз кимлигини ҳам билмаймиз. Раҳбарият ҳозирда бу борада иш олиб бормоқда.

- Гуруҳ босқичидаги "Қизилқум" билан ҳозирги "Қизилқум" ўртасида қандай фарқ бор?
- "Қизилқум"нинг сўнгги ўйинларини кузатганимда жамоа футболчилари тўпни ўзида яхши ушлаб тура олишини кўрдим. "Қўқон-1912"га қарши ўйинни кўриб чиқдим. Машғулотлар давомида рақибдан тўпни олиб қўйиш борасида кўп ишладик. Аммо ўйинда буни уддалай олмадик. Футболчиларнинг савиясидаги фарқ катталиги кўринди.

- "Шўртан"нинг мақсади қандай?
- Таъқиқ остида биз ишладик. Барча қарзлар тўланди. Энди биз ёш футболчиларни тарбиялашга ва яхши жамоа тузишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика