RU

Последние новости

23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  1 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  1 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  1 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  2 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  5 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  5 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  3 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  21 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3

Артур Юнусов: "Залдаги муҳитни сўз билан тасвирлаб бериб бўлмайди" Новости

Артур Юнусов: "Залдаги муҳитни сўз билан тасвирлаб бериб бўлмайди"

Футзалчимиз Артур Юнусов Қирғизистонга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин қийин бўлди. Учрашув гуруҳда биринчи ўринни олиш олмаслигимизни ҳал қиларди. Чунки, бунгача Саудия Арабистони ва Ливан терма жамоалари ҳам дуранг қайд этишганди. Олдимиздаги вазифа эса, ушбу баҳсда ғалаба қозониб биринчи ўринни таъминлаб қўйиш эди. Қирғизистонликлар ҳам агар ютқазиб қўйишса қийин вазиятда қолишларини тушуниб тургандилар. Шу сабабли, рақиб ҳам ўйинга қаттиқ тайёрланди. Асосийси, 3 очкога эришдик ва биринчи ўрин билан гуруҳдан чиқдик.

Залдаги атмосферани сўз билан тасвирлаб бериб бўлмайди. Бунинг учун ўша ернинг ўзида, яъни паркетда бўлиш лозим. Мухлисларга бунинг учун катта раҳмат айтамиз. Умуман, бизни ТВ орқали қўллаб-қувватлаган ватандошларимизга ҳам миннатдорчилигимизни билдириб ўтаман.

Кейинги босқич ҳақида гапиришга ҳали вақт бор. Унгача яна битта ўйин ўтказамиз. Ҳали чорак финалда кимга тўқнаш келишимиз аниқ эмас. Ўйиндан-ўйинга кучайиб боришимиз лозим. Унгача ҳали вақтимиз етарли", - дейди Артур Юнусов.



Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика