RU

Последние новости

21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  2 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  2 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  2 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2

Артур: "Майдонда орзуларимни рўёбга чиқаришда давом этмоқчиман" Новости

Артур: "Майдонда орзуларимни рўёбга чиқаришда давом этмоқчиман"

Артур "Ювентус"дан "Ливерпул"га ўтганидан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

Ярим ҳимоячи трансфер ойнасининг сўнгги кунида сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара асосида Юрген Клопп жамоасига қўшилди.

"Мен бу ерда бўлганимдан ва шундай эмблемага эга буюк либосни кийганимдан жуда хурсандман. Бу орзу эди", – дея гап бошлади бразилиялик хавбек.

- Келажагингиз ҳақида кўп гапирилди. Нега "Ливерпул"га ўтдингиз?

- Кўп гаплашдик, фикр ва қарашларимиз бир-бирига тўғри келди. Шунинг учун тўғри танлов бўлганига ишончим комил.

Жуда хурсандман ва ғайратлиман. Майдонда орзуларимни рўёбга чиқаришда давом этмоқчиман. "Ливерпуль" учун боримни бериб ўйнайман.

- Илгари катта клубларда ўйнагансиз, энди яна топ-клубга ўтяпсиз. Ҳозир сизни кўпроқ нима илҳомлантиради?

- "Ливерпул"нинг ажойиб тарихи бор. "Ливерпул"га қарши ўйнаганман. Мен бу майдонда тўп тепиш нима эканлигини яхши биламан. Ўшанда мен "Ливерпул"га қарши жамоа таркибида эдим, аммо ҳозир мен тўғри томондаман, шунинг учун жуда ҳаяжонланяпман.

Ажойиб мураббий ва футболчиларга эга топ-клубдаман. Юқорида айтганимдек, бу ерда бўлиш – орзу.

- Ҳар доим Премьер-лига сизга мос келади, деб ўйлаганмисиз?

- Ҳамиша ўзимни Англия клубида синаб кўришни хоҳлаганман. Менимча, АПЛ – дунёнинг энг яхши лигаси. Мен доим шу ерда ўйнашни хоҳлаганман.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика