RU

Последние новости

22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  0 22:15ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига тўртта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер (онлайн ҳисоб)  109 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  14 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  9 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  17 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  137 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  54 18:59ЖЧ-2026 саралаши. Япония сафарда Хитойни ишончли тарзда мағлуб этди  12 18:51Омадимиз келди, Юсуповга эса раҳмат. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди  664 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  7 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  9 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  4 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  6

Артур Геворкян: "Туркманистон терма жамоаси учун ўйнашга доим тайёрман" Новости

Артур Геворкян: "Туркманистон терма жамоаси учун ўйнашга доим тайёрман"

Индонезия чемпионати вакили "Персиб Бандунг"да ҳаракат қилаётган Туркманистон терма жамоаси ҳужумчиси Артур Геворкян "Turkmenportal"га интервью берди.

Суҳбат Туркманистон терма жамоасининг Дубай йиғини олдидан "Ашхобод" стадионида бўлиб ўтди.

- Артур, сиз кўп йиллар ўзбек жамоаларида тўп тепгансиз. Аввалига мавсум бошида "Ахал"га келдингиз, шундан сўнг эса кутилмаганда Индонезияга йўл олдингиз. Трансферингиз ҳақида гапириб беринг.

- "Ахал" билан ўзаро келишган эдик ва Индонезиядан яхши таклиф келиб тушди. "Ахал" мен учун кўп имтиёзлар берди ва вазиятимни тушунди. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман.

- 2019 йилги Туркманистон чемпионатида "Ахал" таркибида 2та ўйин ўтказдингиз ва уларда ғалабага эришдингиз. Шундан сўнг эса жамоадан кетдингиз. Туркманистон вице-чемпионида сизни нима қаноатлантирмади?

- "Ахал"да мени ҳамма нарса қониқтирган. Яна қайтариб айтаман, менга хориждан яхши таклиф келиб тушди ва буни клуб билан муҳокама қилганмиз. Биз бир-биримизни тўғри тушундик ва ягона фикрга кела олдик. Шундай экан, мен "Ахал" билан позитив кайфиятда хайрлашдим.

- Индонезия жамоасини қандай топдингиз?

- Менга "Персиб"дан таклиф келиб тушди ва буни қабул қилдим. Аммо Индонезияга кетишдан олдин "Ахал" ва "Персиб" билан ҳамма шартларни таҳлил қилганмиз. Бу бир кун ичида содир бўлмади, бу бир неча кунни ўз ичига олди.

- Индонезия чемпионати қандай? У Туркманистон чемпионатидан қанчалик кучли?

- Мен Индонезия чемпионати кучли ёки кучсиз дея олмайман. Бу жуда ўзгача чемпионат. Иқлими бошқача, умуман олганда ҳаммаси ўзгача. Терма жамоалар даражасини ФИФА рейтингига қараб фарқлашим мумкин. Чемпионатлар эса турлича. Ўзбекистон, Туркманистон, Индонезия, ҳаммаси турлича чемпионатлар.

- Сизни клубда қандай кутиб олишди? Сиз Индонезия клубидаги бугунги ҳолатингиздан мамнунмисиз?

- Ҳа, албатта, яхши қарши олишди. Коллектив ҳам, раҳбарият ҳам жуда яхши. Мен жамоадаги ўрнимдан хурсандман. Охирги ўйинда дуранг қайд этдик, ундан олдин эса ғалаба қозонган эдик. Бу футбол. Кейинги ўйинда ютиш керак ва ҳаммаси яхши бўлади. Жамоа ҳам, коллектив ҳам яхши, вазифа эса юқори. Ишлашда давом этамиз.

- Индонезияда клубга қандай вазифа қўйилган?

- Биринчи вазифа - бу чемпионлик. Бизда яхши футболчилар йиғилган, ҳаммаси кучли. Бизга берилган вазифаларни бажаришга ҳаракат қиламиз.

- Бир неча муддатдан сўнг сизни яна Туркманистон миллий терма жамоасига чақиришди. Терма жамоа йиғинига жалб этилганингиз сиз учун қанчалик кутилмаган бўлди?

- Нимага кутилмаган? Мен ўтиб кетган воқеаларни муҳокама қилишни хоҳламайман. Ҳозир раҳбарият алмашган. Бунгача ҳам мураббийлар штаби алмашган ва мен термада бўлганман. Ҳозир ҳам мураббийлар штаби алмашди ва мени яна терма жамоага чақиришди.

- Туркманистон терма жамоасига хорватиялик мутахассисларнинг тайинлангани сизда қандай таасурот уйғотди?

- Фақат яхши, позитив ва ижобий таасуротлар. Мен яқинда учиб келдим, биз кўришдик ва гаплашдик. Биз бир-биримизни тушундик. Ҳаммаси яхши бўлади деб ўйлайман.

 - Сиз мураббийнинг талабидан сўнг бундан кейин ҳам терма жамоа учун келишга тайёрмисиз?

- Албатта! Мен бутун фаолиятим давомида ҳар доим Туркманистон терма жамоаси учун келишга тайёр бўлганман. Мен терма жамоага чақирилишдан доим мамнун бўлганман. Зеро терма жамоа - мамлакат ғурури. Биринчи навбатда бу ҳаммасидан устунлигини тушуниш керак.

- "Инстаграм" ижтимоий тармоғида сизнинг обуначиларингиз сони 148 мингта. Сиз ўз машҳурлигингизга қандай қарайсиз?

- Йўқ, бу машҳурлик эмас (кулади). Ҳозир шундай вақтки, ёшлар интернетда кўп ўтиради, мен ҳам бундан мустасно эмасман. Мен бу ҳақида кўп ўйламайман, биринчи навбатда - натижа. Ўзингизни алдашингиз эмас, балки ўйнашингиз керак. Мухлислар ва обуначилар келади-кетади. Шунинг учун бу ҳақида кўп ўйлаш керак эмас деб ўйлайман.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика