Арсен Венгер: "Кавани ва Фалькао ғайритабиий кучга эгалар"
21 сен 2013 17:00
Новости


Арсен Венгер: "Кавани ва Фалькао ғайритабиий кучга эгалар"
"Арсенал" устози Арсен Венгер эртага бўлиб ўтадиган "ПСЖ" – "Монако" учрашуви олдидан Эдинсон Кавани ва Радамел Фалькаони таққослади.
– Менимча Кавани ва Фалькао ўртасида фарқлар жуда кам, – дейди Венгер Bein Sport нашрига. – Уларнинг иккиси ҳам қандайдир ғайритабиий кучга эгалар. Кавани тўпсиз кўпроқ ҳаракат қилади. Фалькао рақиб жарима майдони ичида ажойиб ўйнайди, унда "жаллод инстинкти" кучли. Менга иккала ҳужумчи ҳам ёқади.

Комментарии