"Аристократлар" немис гранди ярим ҳимоячисига катта маош таклиф қилди
27 дек 2017 11:08
Новости
"Аристократлар" немис гранди ярим ҳимоячисига катта маош таклиф қилди
"Челси" бош мураббийи Антонио Конте "Бавария" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Маълумотларга кўра, Конте музокара ўтказиш учун шахсан ўзи футболчига қўнғироқ қилган. Мураббий Видалнинг сифатларини яхши билади, чунки улар "Ювентус"да бирга ишлашган. Немис гранди ҳозирча Видаль билан хайрлашмоқчи эмас, аммо инглиз клуби футболчини молиявий томондан ўзига оғдирмоқчи: "Аристократлар" чилиликка ҳозир олаётганидан 20% кўп таклиф қилди (15 млн. евро).
Видаль ва мюнхенликлар ўртасидаги келишув 2019 йилнинг ёзида якунига етади.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии