RU

Последние новости

11:11Гравина: "Гаттузо – Италия футболининг рамзи"  0 10:41“Арсенал“ 19 ёшли футболчи учун курашда “Челси“ни "енгди"  2 10:08ПСЖ украиналик футболчининг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  0 09:35ЦСКА вингери Туркия клубига ўтиши мумкин  1 09:04“У футбол ва футбол учун яшайди.“ Карлес Пуйоль Роналду ҳақида  4 08:30Хакан Чалханоглу фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  0 07:55Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" жамоалари мағлубиятга учради. "Сурхон" ва "Нефтчи" баҳсида эса ҳисоб очилмади  0 07:53Диего Симеоне йирик мағлубият сабабини маълум қилди  19 07:22Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яна бир учрашувда ҳисоб очилмади  2 02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  23 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  12 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  5

Арда Туран ҳакамни туртгани ва эътироз билдиргани учун 16 ўйинга четлатилди Новости

Арда Туран ҳакамни туртгани ва эътироз билдиргани учун 16 ўйинга четлатилди

Теги :  Арда Туран
Туркия футбол федерацияси қошидаги интизом қўмитаси “Истанбул” клуби ярим ҳимоячиси Арда Тураннинг мамлакат чемпионати 32-тур доирасида “Сивасспор” га қарши учрашувда (1:1) қилган ножоиз ҳаракатлари учун жиддий жазолади.

31 ёшли туркиялик футболчи 70-дақиқада майдонга тушди ва қўшимча дақиқаларда қанот ҳакамини туртгани ва бош ҳакамга билдирган эътирози учун 16 та учрашувга четлатилди.

Футболчи лайнсменни туртгани учун 10 та ўйинга ва ҳакамга таҳдид қилгани учун 6 та ўйинга дисквалификация қилинди. Шунингдек, Туран яна 7,7 минг евро жарима ҳам тўлайди.

Шу тариқа Арда Туран жорий мавсум сўнгги 2 та тур ва янги мавсумнинг биринчи даврасидаги барча ўйинларни ўтказиб юборади.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика